Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида

Янв , 31 , 2019 265

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2018 й., 06/18/5590/2285-сон)
Ҳужжат тури:  Фармон 
Ҳужжат рақами:  ПФ-5590 (pdf — файлни юклаб олиш) 
Қабул қилиниш санаси:  07.12.2018

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Фармони

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида

Республикада соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш доирасида аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг замонавий тизимини шакллантириш борасида муайян натижаларга эришилди.

Ўтган даврда қишлоқ врачлик пунктлари, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникаларини ташкил этиш орқали бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш тизими такомиллаштирилди ҳамда аҳолининг ушбу хизматлардан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилди. Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишнинг ягона марказлашган тизими яратилди, фуқароларга, жумладан, жойларда юқори технологияларга асосланган тиббий ёрдам кўрсатувчи республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари тармоғи такомиллаштирилмоқда.

Аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича қатор мақсадли миллий дастурлар амалга оширилди. Болаларнинг ирсий ва туғма касалликлар билан туғилишининг олдини олиш мақсадида республика ва ҳудудий скрининг марказлари ташкил этилди.

Натижада 1991 — 2017 йилларда умумий ўлим кўрсаткичи 20 фоизга, оналар ва чақалоқлар ўлими 3,1 баробар камайди. Ўртача умр кўриш давомийлиги 1995 йилга нисбатан 4,6 йилга ошди ва бугунги кунда 73,7 йилни ташкил этмоқда.

Шу билан бирга, соғлиқни сақлаш соҳаси фаолиятини ташкил этишда сўнгги йилларда тўпланиб қолган тизимли камчилик ва муаммолар фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган вазифаларни самарали ҳал этишга тўсқинлик қилмоқда. Хусусан:

биринчидан, соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш ва режалаштириш бўйича концепция ҳамда стратегик мақсадларнинг мавжуд эмаслиги оқибатида ушбу соҳадаги ислоҳотлар тўлиқ бўлмаган шаклда амалга оширилмоқда, бу эса аҳолининг тиббий ёрдам сифатига доир истак ва талабларига жавоб бермаяпти;

иккинчидан, соғлиқни сақлаш соҳасидаги сметали молиялаштириш тизими эскирган, замонавий халқаро амалиётга мос келмайдиган механизмларга асосланган бўлиб, молия ресурсларининг самарасиз ишлатилишига ва соҳанинг сурункали тарзда молиялаштирилмай қолишига олиб келмоқда;

учинчидан, касалликларни профилактика қилиш ва барвақт аниқлаш, патронаж ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича ишлар самарадорлигининг пастлиги фуқароларнинг ихтисослашган тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилишининг кўпайишига сабаб бўлмоқда;

тўртинчидан, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг турли даражалари ва босқичлари, шу жумладан, даволаш ва саломатликни тиклаш жараёнида узвийлик суст ривожланган;

бешинчидан, амалдаги кадрлар сиёсати тиббий ёрдам кўрсатишнинг барча даражаларида, айниқса, бирламчи бўғинда мутахассислар билан таъминлашнинг, шунингдек, соғлиқни сақлаш тизими ташкилотчилари ва бошқарув ходимларини тайёрлашнинг истиқболларини прогнозлаштириш имконини бермаяпти;

олтинчидан, тиббий амалиётнинг таълим ва илм-фан билан интеграцияси сустлиги ихтисослаштирилган марказларнинг инновацион салоҳияти пастлиги билан биргаликда замонавий тиббиёт ютуқларини даволаш-ташхис жараёнига жорий этишга салбий таъсир кўрсатмоқда;

еттинчидан, электрон соғлиқни сақлаш соҳасида ягона стандартлар мавжуд эмас, тиббий хизматнинг интеграциясини ва самарали бошқарилишини таъминлайдиган замонавий дастурий маҳсулотлар жорий этилмаган, мавжуд ахборот тизимлари ва технологиялари тарқоқ тусга эга ва тор йўналишларга мўлжалланган.

Аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг сифати, самарадорлиги ва оммабоплигини тубдан оширишни таъминлайдиган соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этиш ва молиялаштиришнинг концептуал жиҳатдан янги моделларини шакллантириш, тиббиёт фани ва технологияларининг замонавий ютуқларини жорий этиш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифаларига мувофиқ:

1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишнинг энг муҳим йўналишлари деб ҳисоблансин:

соғлиқни сақлаш соҳасидаги миллий қонунчиликни уни унификациялаш ҳамда тиббий хизмат сифатини ошириш ва беморлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, тиббиёт ходимларининг масъулияти ва ҳимояланганлигини кучайтиришга қаратилган тўғридан-тўғри таъсир қилувчи қонунларни қабул қилиш орқали такомиллаштириш;

жаҳон стандартлари асосида менежмент ва тиббий хизматлар сифатини бошқаришнинг энг намунали амалиётларини жорий этишни таъминлайдиган замонавий бошқарув тизимини ва ҳудудларда соғлиқни сақлашни ташкил этишнинг «кластер» моделини шакллантириш, тиббиёт ва фармацевтика муассасаларини аккредитация қилиш, шифокорлик ва фармацевтик фаолиятни лицензиялаш тизимини жорий этиш;

тиббиёт соҳасини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш, давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий ёрдам ҳажмини белгилаш, тиббий хизматлар учун клиник-харажат гуруҳлари бўйича «ҳар бир даволанган ҳолат» учун тўлаш тизимини ҳамда киши бошига молиялаштиришнинг янги механизмларини жорий этиш, шунингдек, мажбурий тиббий суғуртани босқичма-босқич жорий этиш;

тиббий ёрдамнинг самарадорлиги, сифати ва оммабоплигини ошириш, шунингдек, тиббий стандартлаштириш тизимини шакллантириш, ташхис қўйиш ва даволашнинг юқори технологик усулларини жорий этиш, патронаж хизмати ва диспансеризациянинг самарали моделларини яратиш орқали соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва касалликларни профилактика қилиш;

тиббий генетикани, аёллар ва болаларга шошилинч ва ихтисослашган тиббий ёрдамни ривожлантириш асосида, замонавий скрининг дастурларини жорий этиш, «Она ва бола» ҳудудий кўп тармоқли тиббиёт мажмуалари ва маълумотлар тизимларини шакллантириш асосида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш;

хусусий соғлиқни сақлаш тизими, давлат-хусусий шериклигини ва тиббий туризмни ривожлантириш, соғлиқни сақлаш соҳасига инвестицияларни кенг жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва рақобат муҳитини яхшилаш;

фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш, нарх шаклланиши механизмларини такомиллаштириш, дори воситалари, тиббий техника ва буюмлар ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини кенгайтириш;

тиббий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг самарали тизимини шакллантириш, тиббиёт фанини ривожлантириш, шу жумладан, тиббиёт илмий ва таълим муассасаларини халқаро стандартлар бўйича сертификатлаштириш (аккредитациядан ўтказиш) замонавий таълим дастурлари, усул ва технологияларини жорий этиш асосида;

«электрон соғлиқни сақлаш» тизимини кенг жорий этиш, ягона миллий стандартлар асосида интеграциялашган ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси мажмуасини яратиш.

2. Қуйидагилар:

2019 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) 1-иловага мувофиқ;

2019 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки, вазирлик ва идоралар раҳбарлари Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши учун шахсан жавобгар бўладилар.

3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг қуйидагилар тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин:

2019 йил 1 апрелдан бошлаб республиканинг 3-иловага мувофиқ айрим туманларида тиббиёт муассасаларини «ҳар бир даволанган ҳолат» учун клиник-харажат гуруҳлари бўйича ва киши бошига молиялаштириш тизимини (кейинги ўринларда — молиялаштиришнинг янги механизмлари) эксперимент тартибида жорий этиш;

эксперимент натижаларини танқидий таҳлил қилиш асосида молиялаштиришнинг янги механизмларини 2020 йил 1 апрелдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич татбиқ этиш;

2019 йил 1 июлдан бошлаб вилоят ва туман (шаҳар) даражасидаги стационар соғлиқни сақлаш муассасаларида аралаш молиялаштириш тизимини жорий этиш, бунда кафолатланган бепул тиббий хизмат ҳажмига кирмайдиган даволаш турлари пулли асосда амалга оширилади;

2019 йил 1 июлдан бошлаб айрим даволаш-профилактика муассасаларини ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳалари (кейинги ўринларда — инвестиция лойиҳалари) асосида белгиланган тартибда инвесторларга ишончли бошқарувга бериш;

2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасида мажбурий тиббий суғурталашни босқичма-босқич жорий этиш.

4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик):

а) Молия вазирлиги, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2019 йил 1 июлга қадар қуйидагиларни назарда тутадиган «Мажбурий тиббий суғурталаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин:

мажбурий тиббий суғурталашнинг ҳуқуқий асослари, механизмлари ва жорий этиш босқичлари;

мажбурий тиббий суғурталаш субъектларини, ушбу соҳадаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш бўйича ваколатли органни, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш;

мажбурий тиббий суғурталаш дастурларини молиялаштириш маблағларини шакллантириш манбалари;

б) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда ушбу Фармонни амалга оширишда техник кўмакни таъминлаш, шу жумладан, мажбурий тиббий суғурталашни жорий этиш бўйича тадбирларни техник-иқтисодий асослашни амалга ошириш учун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни ташкил этиш чораларини кўрсин.

5. Соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича ишчи комиссия (кейинги ўринларда — Ишчи комиссия) ташкил этилсин ва унинг таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ишчи комиссиянинг асосий вазифалари этиб Концепцияни амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда сифатли ишлаб чиқиш ва киритиш ҳамда амалий чоралар кўрилишини ташкил қилиш белгилансин.

Ишчи комиссия (А.А. Абдуҳакимов):

бир ҳафта муддатда вазирлик ва идоралар, илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларининг мутахассисларини, фуқаролик жамияти институтлари, етакчи хорижий консалтинг компаниялари ва халқаро ташкилотларнинг вакилларини жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш бўйича эксперт гуруҳларини тузсин, уларнинг самарали фаолиятини ташкил этсин;

Дастурда назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликни, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва илғор хорижий тажрибани танқидий таҳлил қилиш асосида тайёрланишини таъминласин;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари изчил ва сифатли тайёрланиши, ўз вақтида белгиланган тартибда кўриб чиқилиши ва киритилиши, шунингдек, Дастурда назарда тутилган бошқа тадбирларнинг амалга оширилиши устидан доимий назоратни амалга оширсин;

2019 йил 1 апрелга қадар муддатда айрим даволаш-профилактика муассасаларини белгиланган тартибда инвесторларга ишончли бошқарувга бериш бўйича инвестиция лойиҳаларини тайёрласин ҳамда уларнинг Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг Инвестиция порталида жойлаштирилишини таъминласин;

соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг намунали давлат-хусусий шериклик амалиётларининг мониторингини ва кенг татбиқ этилишини таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ташкил этилсин, қуйидагилар унинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматларни янада такомиллаштириш ва мувофиқлаштиришга қаратилган тиббий-ижтимоий ёрдамнинг ягона сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш;

ногиронликни белгилашнинг кенг қамровли ягона тизимини яратиш мақсадида норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш;

тиббий-ижтимоий муассасаларнинг кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;

муҳтож шахсларни протез-ортопедик буюмлар ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;

тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш фаолиятига ташкилий-услубий раҳбарлик қилиш ва уларни мувофиқлаштириш.

7. Белгилаб қўйилсинки:

Агентлик мустақил юридик шахс бўлиб, ўз баланси, банк муассасаларида ҳисобварақлари, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган муҳрига эга бўлади;

Агентликка Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади;

Агентлик директори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган бир нафар ўринбосарга эга бўлади;

Агентлик директори ўз мақоми, маиший, тиббий ва транспорт хизмати шарт-шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарига тенглаштирилади;

Агентлик фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳамда қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

8. «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари, Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳудудий реабилитация марказлари, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторий ва пансионатлар, имконияти чекланган шахслар учун республика ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Одам савдоси қурбонларига ёрдам кўрсатиш бўйича республика реабилитация маркази белгиланган тартибда Вазирлик таркибидан Агентлик тасарруфига ўтказилсин.

9. Вазирлик икки ой муддатда Агентлик тузилмаси ва унинг низомини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.

Белгилансинки, Агентлик фаолиятини ташкил этиш давлат соғлиқни сақлаш тизими органлари ва ташкилотларининг штат сонини оптималлаштириш ҳисобидан «Соғлиқни сақлаш» тармоғи учун ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади.

10. Вазирлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

а) бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Вазирлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори лойиҳасини;

б) икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қуйидагиларни назарда тутадиган тиббий таълим ва тиббиёт фани тизимини янада ривожлантириш бўйича қарори лойиҳасини:

ўрта ва олий тиббий таълим тизимини ислоҳ қилиш, ўқув режалари, дастурлари, ўқув-услубий материаллари ва назарий машғулотларни янада оптималлаштириш ва амалий машғулотларни кўпайтириш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш, шунингдек, уларни тиббиёт фани ва амалиётининг умумжаҳон ютуқларига мувофиқлаштириш;

илғор илмий ишланмалар ва технологияларни амалий соғлиқни сақлашга интеграция қилишда тиббий олий таълим муассасалари клиникаларининг ролини кучайтириш;

тор мутахассисликлар бўйича тиббий кадрларни тайёрлашни такомиллаштириш, магистратура ва клиник ординатурада ўқитиш муддатларини клиник кўникмаларни эгаллаш мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда мақбуллаштириш;

олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини, соғлиқни сақлаш мутахассисларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини қайта кўриб чиқиш, муаммоларга йўналтирилган модулли ўқув дастурларини жорий этиш, масофадан ўқитиш механизмларини кенг қўллаш;

бошқарув ва ўқув жараёнига юқори малакали ва малакали хорижий мутахассислар, олимлар ва ўқитувчиларни кенг жалб этиш;

в) икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

11. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2018 йил 7 декабрь,

ПФ-5590-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сон Фармонига 
1-ИЛОВА

2019 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш

концепцияси

I. Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашнинг бугунги ҳолати

Юртимизда аҳоли саломатлигини сақлаш ва яхшилаш имконини берадиган сифатли соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этиш, соғлом авлод тарбияси учун шарт-шароит яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади.

Мамлакатимизда кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида аҳолига тиббий хизмат кўрсатишнинг самарадорлиги, сифати ва қулайлигини ошириш таъминланди, БМТ Мингйиллик ривожланиш мақсадларининг асосий параметрларига эришилди.

Мустақиллик йилларида соғлиқни сақлаш соҳасида мамлакатимиз эришган ютуқларга халқаро ҳамжамият томонидан ижобий баҳо берилди. Масалан, аҳолининг умр кўриши 4,6 ёшга — 1995 йилдаги 69,1 ёшдан 2017 йилда 73,7 ёшга ошди.

Оналар ўлими кўрсаткичи 3,1 бараварга камайиб, 100 минг нафар тирик туғилган чақалоққа нисбатан 21 та ҳолатни ташкил этди, чақалоқлар ўлими эса 3,1 бараварга камайиб, 1000 нафар тирик туғилган чақалоққа нисбатан 11,5 та ҳолатни ташкил этди. Болаларда энг кўп учрайдиган касалликларга қарши эмлаш ва профилактика тадбирлари билан қамраб олиш даражаси 96 — 98 фоизда қатъий сақланиб турибди.

Юқумли касалликларга қарши курашиш бўйича комплекс профилактика, эпидемияга қарши ва санитария-гигиена тадбирларининг жорий этилиши ўта хавфли юқумли касалликлар (ўлат, вабо), полиомиелит, дифтерия, чақалоқлар қоқшоли, маҳаллий келиб чиққан безгак, қизамиқ ва қизилча юзага келишидан тўлиқ ҳимоя қилиш имконини берди. Полиомиелитнинг ёввойи штамми (2002 йил), қизамиқ ва қизилча (2017 йил), безгак (2018 йил) йўқ қилинганлиги тўғрисида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сертификатлари олинди.

Шу билан бирга, соғлиқни сақлашни ташкил этишда фуқаролар соғлиғини сақлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид вазифаларни самарали ҳал қилишга тўсқинлик қилаётган айрим муаммоли масалалар ва салбий ҳолатлар сақланиб қолмоқда.

Хусусан, тармоқни комплекс ҳуқуқий тартибга солишнинг мавжуд эмаслиги, ўлим ва ногиронликни келтириб чиқариш эҳтимоли катта бўлган касалликларнинг олдини олиш ва улардан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонуности ва идоравий ҳужжатларнинг ҳаддан ортиқ кўплиги соғлиқни сақлаш тизими барқарорлигини таъминлаш имконини бермаяпти. Трансплантология, кўмакчи репродуктив технологиялар, телетиббиёт каби талаб юқори бўлган йўналишларнинг тартибга солинмаганлиги миллий соғлиқни сақлаш тизими тиббиёт илм-фани ва амалиётининг замонавий ютуқларидан ортда қолиб кетишига сабаб бўлмоқда.

Бугунги кунга қадар мажбурий тиббий суғурта тизимини жорий этиш учун шарт-шароитлар яратилмаган. Натижада ҳанузгача соғлиқни сақлаш соҳасини молиялаштириш асосан бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилмоқда. Республикада тиббиёт хизматларининг клиник тавсиялари (баённомалари) ва стандартлари билан узвий боғлиқ клиник-харажат гуруҳлари (DRG тизими) ишлаб чиқилмаган.

Соғлиқни сақлаш бирламчи бўғинининг профилактика, патронаж ва ўз вақтида даволаш-ташхис қўйиш ишлари, шу жумладан амбулаторияда даволашни охиригача етказиш самарадорлиги қониқарсизлигича қолмоқда. Бунинг натижасида аҳоли соғлиғини сақлаш тизимида қиммат турадиган стационар ёрдам асосий ўринни эгалламоқда.

Аҳолига, айниқса болалар ва фертиль ёшидаги аёлларга патронаж хизмати даражаси паст эканлиги (72 — 77%) қайд этилмоқда, умумий амалиёт шифокорларининг билим ва кўникмалари даражаси оналар ва болаларга тиббий ёрдамни тўлиқ ҳажмда таъминлаш имконини бермаяпти.

Соғлиқни сақлашнинг жадал ривожланаётган хусусий секторини давлат тиббиёт ташкилотлари билан ҳамкорликка фаол жалб қилишга ғов бўлаётган тўсиқлар қўшимча молия ресурсларидан соғлиқни сақлаш учун самарали фойдаланиш имконини бермаяпти.

Тиббиёт олий таълим муассасалари клиникалари экстенсив тарзда ривожланмоқда, у ерда тиббиёт фанлари докторларининг 70 фоизи ишласада, уларнинг салоҳиятидан етарлича фойдаланилмаяпти. ихтисослашган марказларнинг инновацион салоҳияти пастлиги шароитида тиббиёт амалиётининг таълим бериш жараёни ва илм-фан билан суст интеграциялашганлиги тиббиётнинг илғор ютуқларини даволаш-ташхис жараёнига жорий этиш қониқарсиз даражада эканидан дарак бермоқда.

Шу билан бирга, тиббиёт кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг замонавий тизимларини татбиқ этишдаги сусткашлик ва бунинг оқибатида шифокорлар ҳамда ўрта тиббиёт ходимлари касбий билимлари даражасининг етарли эмаслиги кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Тиббиёт ходимларини ижтимоий-моддий ҳимоя қилиш даражаси пастлиги, улар ижтимоий-ҳуқуқий ҳолатининг ўз зиммасига юкланаётган жавобгарлик даражасига мос келмаслиги малакали кадрларнинг тизимдан чиқиб кетиши ва коррупция ҳолатлари юзага келиши учун шароит яратмоқда.

Соғлиқни сақлаш тизимига ахборот-коммуникация технологияларининг етарлича жорий этилмаганлиги, тиббиёт ҳужжатларининг жуда катта ҳажми қоғоз шаклида юритилиши қабул қилинаётган қарорлар ижросини тезкор кузатиб бориш ва самарали ижросини таъминлаш имконини бермаяпти, шунингдек, ортиқча бюрократизм ва катта харажатларга сабаб бўлмоқда.

Юқорида санаб ўтилган камчиликлар соғлиқни сақлашнинг сифатига бўлган аҳолининг тобора ортиб бораётган талабларини қондириш, жойларда тўпланиб қолган муаммоларга тезкорлик билан муносабат билдириш ва тиббий хизмат кўрсатиш соҳасида ижобий ўзгаришларга эришиш имконини бермаяпти.

Шу муносабат билан қуйидаги мақсадлар, вазифалар ва асосий йўналишларни назарда тутувчи 2019 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясини муваффақиятли амалга ошириш орқали соғлиқни сақлашнинг концептуал янги моделини шакллантириш зарурати пайдо бўлди.

II. Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш мақсадлари ва вазифалари

2019 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда Концепция деб юритилади) соғлиқни сақлаш соҳасидаги фаолиятни тартибга соладиган Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, шунингдек, Саломатлик-2020 ва Барқарор тараққиёт мақсадлари-2030 минтақавий сиёсати доирасида аҳоли соғлиғини сақлаш соҳасидаги халқаро шартномаларга мувофиқ ишлаб чиқилди.

Концепция Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларига, шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишда катта муваффақиятларга эришган илғор мамлакатлар тажрибасига асосланган ёндашувларни ўз ичига олган.

Концепция мақсадлари:

1. Касалликларнинг ва кўпчилик ҳолларда бевақт ўлим ва ногиронликка олиб келадиган ҳолатларнинг олдини олиш ва уларни даволаш натижаларини яхшилаш орқали кутилаётган умр кўриш даврини ошириш.

2. Тиббий ёрдамдан тенг фойдаланишни, аҳолини молиявий жиҳатдан ҳимоя қилишни ва ресурсларни адолатли тақсимлашни таъминлаш учун соғлиқни сақлашни молиялаштириш ва ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш.

3. Концепция вазифаларини бажариш ва республика аҳолисига кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини яхшилаш учун соғлиқни сақлашнинг бошқарув органлари салоҳиятини кучайтириш, уларнинг раҳбарлари роли ва жавобгарлигини ошириш.

Концепция вазифалари:

1. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг халқаро стандартлари ва тавсияларини имплементация қилган ҳолда тармоқни комплекс ҳуқуқий тартибга солишни таъминлаш.

2. Фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасида идоралараро самарали ҳамкорлик ва алоқалар механизмларини ривожлантириш, шу жумладан саломатликнинг ижтимоий ва иқтисодий детерминантларига салбий таъсир кўрсатаётган муаммоларни ҳал қилиш, соғлом ва хавфсиз атроф-муҳитни ривожлантириш, сув таъминоти ва санитарияни, соғлом овқатланиш, шу жумладан чақалоқлар ва болаларнинг соғлом овқатланишини яхшилаш, шунингдек, соғлом турмуш тарзини шакллантириш.

3. Жамият соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш, шу жумладан санитария-эпидемиология хизматини ривожлантириш, юқумли ва юқумли бўлмаган сурункали касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш, Халқаро тиббий-санитария қоидаларини жорий этиш ва бажариш.

4. Соғлиқни сақлашнинг бирламчи ва иккиламчи даражадаги, тез тиббий ёрдам тиббиёт муассасаларининг самарали интеграциясини таъминлаш учун соғлиқни сақлашнинг туман бўғинини ислоҳ қилиш, она ва бола соғлиғини сақлашни мустаҳкамлаш, ихтисослашган ва паллиатив тиббий ёрдамни такомиллаштириш ҳамда ривожлантириш.

5. Соғлиқни сақлашни молиялаштириш ва ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, бепул тиббий ёрдамнинг давлат томонидан кафолатланган ҳажмини қонунчилик йўли билан мустаҳкамлаб қўйиш ҳамда мажбурий тиббий суғуртани босқичма-босқич жорий этиш.

6. Хусусий соғлиқни сақлаш тизими, давлат-хусусий шериклик ва тиббиёт туризмини ривожлантириш, соғлиқни сақлаш соҳасига инвестицияларни кенг жалб қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш ва рақобат муҳитини яхшилаш.

7. Соғлиқни сақлаш тизими, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқарув органлари ташкилий тузилмасини функционал вазифалар ва жавобгарлик соҳаларини аниқ белгилаган ҳолда такомиллаштириш.

8. Тиббиёт ва фармацевтика ташкилотларини аккредитация қилиш, шунингдек, шифокорлик ва фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш.

9. Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш, янги дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ҳамда тиббий техникани рўйхатга олиш тартиб-таомилларини халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш, нарх белгилаш механизмларини такомиллаштириш, дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббий техникани ишлаб чиқариш ҳажмлари ҳамда турларини кенгайтириш, уларни маркировкалаш ва трекинг тизимларини жорий этиш.

10. Тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва улар малакасини оширишнинг, тиббиёт илм-фанини ривожлантиришнинг самарали тизимини, шу жумладан илмий ва тиббиёт таълим муассасаларини халқаро стандартлар бўйича сертификатлаштириш (аккредитация қилиш), замонавий таълим дастурлари, усуллари ва технологияларини жорий этиш асосида шакллантириш.

11. «Электрон соғлиқни сақлаш» тизимларини кенг жорий этиш, ягона миллий стандартлар асосида интеграциялашган ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари мажмуини яратиш.

III. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари

1. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш

1. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги миллий қонун ҳужжатларини бирхиллаштириш ва тўғридан-тўғри таъсир кўрсатадиган қонунлар қабул қилиш орқали норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш.

2. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги амалдаги қонун ҳужжатларини бир-бирига мувофиқлигига эришиш ва қўллаш учун қулайликлар яратиш мақсадида ягона ҳужжатда кодификациялаш, Ўзбекистон Республикасининг Соғлиқни сақлаш кодексини қабул қилиш.

3. Бепул тиббий ёрдамнинг давлат томонидан кафолатланган ҳажмини ҳуқуқий мустаҳкамлаб қўйиш.

4. Мажбурий тиббий суғурта соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

5. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасидаги, шу жумладан оналар ва болаларни эмлаш, диспансеризация қилиш ва уларга кафолатланган бепул тиббий хизмат кўрсатиш тартибини белгиловчи қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, Кўкрак сути ўрнини босувчи озуқа маркетинги тўғрисидаги халқаро кодекс нормаларини имплементация қилиш ҳамда Чақалоқларни ва кичик ёшдаги болаларни овқатлантириш тўғрисидаги миллий дастурни қабул қилиш.

6. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар тавсияларига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотлари ва алкоголсиз ичимликлар маркетингини тартибга солишнинг, шунингдек, аҳолининг кенг қатламларини жисмоний тарбия билан шуғулланишга ва спорт тадбирларига жалб қилишга рағбатлантиришнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш.

7. Тиббиёт ходимлари ўз касбий мажбуриятларига риоя этишини таъминлаш, манфаатлар тўқнашуви ва коррупция ҳолатлари юзага келишининг олдини олиш механизмларини такомиллаштириш, шу жумладан Тиббиёт ходимларининг ахлоқ кодексини қабул қилиш ва уларнинг касбий жавобгарлигини суғурта қилиш.

8. Аҳолини, айниқса эҳтиёжманд тоифаларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш ва ижтимоий ёрдамнинг манзиллилигини ошириш.

2. Соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш тизимини такомиллаштириш

1. Инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялардан кенг фойдаланишга асосланган давлат бошқарувининг замонавий шаклларини жорий этиш орқали Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати ва ҳудудий органлар тузилмасини такомиллаштириш.

2. Тиббий ёрдамнинг зарур босқичма-босқичлиги ва изчиллигини таъминлаш учун бир-бирини тўлдирувчи ва кучайтирувчи ҳар хил даражадаги ва тор ихтисосликдаги тиббиёт ташкилотларини бошқарувнинг ягона тизимига интеграция қилишни назарда тутувчи «кластер» ёндашуви асосида ҳудудларда соғлиқни сақлашни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш.

3. Тиббий ёрдам кўрсатиш даражалари, ҳажми ва турлари бўйича тиббиёт ташкилотлари тоифалари классификаторини, шунингдек, уларни қуриш, моддий-техник ва аҳоли жон бошига ҳисоблаб чиққан ҳолда, аҳоли зичлигини ва транспорт инфратузилмаси ривожланганлигини ҳисобга олиб, кадрлар билан таъминлаш нормативларини ишлаб чиқиш.

4. Тиббиёт ва фармацевтика ташкилотлари ҳамда фаолияти гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлар айланмаси билан боғлиқ ташкилотларни аккредитация қилишнинг, шунингдек, шифокорлик ва фармацевтика фаолиятини лицензиялашнинг механизмларини илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш ва босқичма-босқич жорий этиш.

5. Халқаро стандартлар асосида менежмент ва тиббиёт хизматлари сифатини бошқаришнинг замонавий тизимларини, шунингдек, аҳолининг соғлиқни сақлаш сифатидан қониққанлигини баҳолаш механизмларини жорий этиш.

6. Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг улар малакасига, кўрсатиладиган тиббий хизмат ҳажми, мураккаблик даражаси ва сифатига қараб тоифаланган замонавий механизмларини жорий этиш, шу жумладан қўлланилаётган тармоқ тариф сеткаси ўрнига тиббиёт ходими фаолияти натижаларига қараб клиник-харажат гуруҳлари ва жон бошига молиялаштиришнинг тегишли мезонларига кўра тўланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари ва ўзгарувчан (мукофотлаш) ставкасини жорий этиш.

7. Бирламчи тиббиёт-санитария ёрдами муассасалари, айниқса қишлоқ жойлардаги муассасаларнинг тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш дастурларини ишлаб чиқиш.

8. Давлат санитария-эпидемиология назорати тизимини такомиллаштириш, уларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилишини, фуқаролар соғлиғи хавфсизлиги таъминланишини назорат қилишдаги роли ва жавобгарлигини ошириш, касаллик қўзғатувчи омилларга лабораторияда ва экспресс ташхис қўйишнинг янги технологияларини жорий этиш.

9. Тиббиёт ташкилотларининг асбоб-ускуналар, сарфлаш материаллари ва эҳтиёт қисмларга бўлган эҳтиёжини аниқлашнинг ягона механизмлари ва стандартларини жорий этиш, уларни ҳисобга олишнинг ахборот тизимини яратиш.

10. Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида тиббиёт ускуналарига техник хизмат кўрсатадиган ва уларни метрологик текширадиган ҳудудий хизматларни ташкил этиш.

3. Соғлиқни сақлашни молиялаштириш тизимини такомиллаштириш

1. Қуйидагиларни назарда тутадиган клиник-харажат гуруҳлари бўйича «ҳар бир даволанган ҳолат» учун тиббий хизматларга ҳақ тўлаш тизимини ва жон бошига молиялаштиришнинг янги механизмларини босқичма-босқич жорий этиш:

ҳудудларнинг хусусиятлари, муассасалар тури, аҳоли зичлиги ва бошқа омилларни ҳисобга олувчи тоифаланган тузатиш коэффициентларига эга молиялаштиришнинг ягона жон бошига тўғри келадиган нормативини жорий этиш ҳисобига бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг ҳудудий бюджет таъминланганлигини тенглаштириш бўйича тадбирларни амалга ошириш;

респубика, вилоят ва туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасаларида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам хизматларига клиник-харажат гуруҳлари бўйича «ҳар бир даволанган ҳолат» учун ҳақ тўлашнинг замонавий усулларига ўтиш;

давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий ёрдам дастурлари бўйича тиббий хизматлар кўрсатиш учун тиббий хизматларнинг давлат ва хусусий етказиб берувчилари билан контрактлар тузиш тизимига ўтиш.

2. Асосланган стратегик қарорлар қабул қилиш, шунингдек, мажбурий тиббий суғурта дастурлари жорий этилишини қўллаб-қувватлаш учун соғлиқни сақлашга сарфланадиган харажатларни ҳисобга олиш ва далилий базани ташкил этиш мақсадида соғлиқни сақлаш ҳисобварақлари миллий тизимини яратиш.

3. Мажбурий тиббий суғурта дастурлари бўйича молиявий маблағларни жамловчи ва тақсимловчи Мажбурий тиббий суғурта жамғармасини ташкил этиш.

4. Республиканинг барча ҳудудларида тиббий хизматларнинг кафолатланган ҳажмларини ҳисоблаб чиқиш ва клиник-харажат гуруҳларини шакллантириш асосида беморларнинг мақсадли контингентлари ва тиббий ёрдамнинг мақсадли турлари учун мажбурий тиббий суғуртага оид махсус дастурларни жорий этиш.

5. Фуқароларни тиббий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда ўз соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлашдан манфаатдор бўлишга ундайдиган дастурларни жорий этиш.

6. Республика фуқароларини мажбурий тиббий суғурта билан тўлиқ қамраб олишни босқичма-босқич таъминлаш.

4. Тиббий ёрдам сифати ва қулайлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, юқумли ва юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашиш

1. Йирик кўп тармоқли даволаш муассасаларини, шу жумладан тор ихтисосликдаги махсус тиббиёт ташкилотларини (уларнинг филиалларини) бирлаштириш ҳисобига ташкил этиш орқали жойларда юқори сифатли тиббиёт хизматларидан фойдаланиш имкониятини ошириш.

2. Асосий ва энг кўп учрайдиган касалликлар ва ҳолатлар бўйича исботловчи тиббиётга асосланган ҳамда халқаро стандартларга уйғунлаштирилган миллий клиник стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

3. Хизматлар кўрсатиш технологияси, зарур кадр ресурслари, дори воситалари ва сарфлаш материаллари тавсифлашни назарда тутадиган соғлиқни сақлаш соҳасидаги тиббий хизматларнинг ягона реестрини яратиш.

4. Тиббий ёрдам кўрсатиш босқичларининг мақбул кетма-кетлиги ва изчиллигини таъминлайдиган беморларга йўналиш берувчи схемаларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш.

5. Олий тиббий таълим муассасаларининг клиникаларини янада ривожлантириш, уларнинг моддий-техника базасини, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, ташхис қўйиш ва даволашнинг юқори технологик усулларини жорий этиш, шу жумладан «таълим — амалиёт — фан» алоқаси ягоналиги принципи асосида уларни 4-даражагача модернизация қилиш.

6. Соғлиқни сақлаш амалиётига халқаро стандартларга мувофиқ кичик инвазив юқори технологик жарроҳлик аралашувларини (радиожарроҳлик, микрожарроҳлик, роботлаштирилган жарроҳлик, шунтлаш ва бошқалар) жорий этиш, қисқа муддатли бир кунлик амбулатория жарроҳлик ёрдамини («бир кунлик жарроҳлик»ни) ривожлантириш.

7. Тиббиёт ташкилотларида индивидуал электрон қурилмалар ёрдамида қайд этилган хавф остидаги гуруҳга кирувчи амбулатория беморларининг соғлиғи кўрсаткичлари ўзгаришига шошилинч чоралар кўриш тизимини яратиш.

8. Шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизматини янада ривожлантириш, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш (қийин йўлларда юра оладиган автомобиллар, реанимобиллар ва авиация техникаси билан жиҳозлаш), шошилинч ва фавқулодда ҳолатда ҳаракатланувчи бошқа хизматлар билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш.

9. Регенератив, шу жумладан биотиббий ҳужайра, аддитив ва бошқа янги технологияларга асосланган тиббиётни ривожлантириш.

10. Предиктив тиббиётни ривожлантириш (наслий мойилликнинг олдини олиш), соғлиқ ҳолатига молекуляр-генетик ташхис қўйиш, скрининг ва мониторинг қилишнинг замонавий усулларини жорий этиш.

11. Юқумли бўлмаган касалликлар ривожланиш омилларини, шу жумладан бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида хавф остидаги гуруҳга кирадиган беморлар орасида диспансеризация ва скрининг-тадқиқотларни, патронаж ва диспансеризациянинг самарали моделларини жорий этиш, реабилитация тиббиётини ривожлантириш, «уйда стационар» хизматини кенгайтириш орқали эрта аниқлаш.

12. Катта ва кекса ёшдаги фуқароларга узоқ муддатли тиббий ёрдам кўрсатишнинг замонавий моделини яратиш, уйда ижтимоий ва тиббий хизмат кўрсатиш ва бошқа қатор чора-тадбирларни назарда тутувчи геронтологик ёрдам сифати ва қулайлигини ошириш.

13. Жамият соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш, соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланишни кенг тарғиб қилиш, фуқароларда ўз саломатлиги ва атрофдагилар соғлиғи учун жавобгарлик ҳиссини шакллантириш, шунингдек уларнинг маданияти ва тиббий саводхонлигини ошириш.

14. Микробга қарши чидамлилик тарқалишининг олдини олиш, шу жумладан микробга қарши терапиянинг оқилона схема ва регламентларига қатъий риоя қилиш, антибактериал терапия тайинлашда микробиология диагностикаси усулларини ривожлантириш ва кенгайтириш, антибактериал препаратларнинг янги турларини ишлаб чиқиш.

5. Оналар ва болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш

1. Репродуктив ёшдаги аёлларга ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини, шу жумладан қуйидагиларни ташкил этиш орқали кенгайтириш ва ошириш:

марказий туман (шаҳар) кўп тармоқли поликлиникаларида репродуктив саломатлик ва хавфсиз оналик, пренатал диагностика кабинетлари (оналар скрининги), шунингдек, болалар бўлимлари;

болалар стационар муассасаларида тез тиббий ёрдам педиатрия бригадалари ва шошилинч постларни кенгайтириш ҳисобига болаларга кечаю кундуз шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш;

туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида болалар қабул бўлимлари, болалар реанимацияси ва интенсив терапия бўлимлари қабулхоналари.

2. Ирсий, генетик, бирламчи иммунитет танқислиги (орфан), туғма ва орттирилган касалликларга чалинган болаларга ташхис қўйиш, уларни даволаш ва реабилитация қилиш тизимини, шу жумладан туғма, сурункали касалликларга чалинган ва ногиронлиги бўлган болаларни реабилитация қилиш марказларини ташкил этиш орқали такомиллаштириш.

3. Ирсий касалликларга мойил бўлган, хавф остидаги гуруҳга кирадиган болаларга эрта ёрдам бериш дастурларини амалга ошириш.

4. Болалар ўлими ва ногиронлигини камайтиришга қаратилган миллий лойиҳаларни, шу жумладан ўсмирларнинг жисмоний ва руҳий-ижтимоий осойишталигига кўмаклашувчи «Болаликда учрайдиган касалликларни интеграциялашган ҳолда юритиш», «Болаларнинг жароҳат олиши ва болалар билан шафқатсиз муносабатда бўлиш», «Чақалоқлар саломатлиги», «Ўсмирлар саломатлиги», «Жисмоний тарбия ва спорт», «Соғлом мактаб муҳитини шакллантириш» дастурларини амалга ошириш.

5. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан қўлланиладиган мактаб ёшидаги болаларни ўрганишнинг замонавий усуллари ва дастурларидан кенг фойдаланиш, «Мактаб ёшидаги болалар соғлиғига нисбатан хулқини текшириш» (HBSC) Европа ҳамкорлик тармоғига ҳамда Болалар семиришини эпидемиологик назорат қилиш Европа тармоғига (COSI) Ўзбекистоннинг қўшилиши.

6. Оналар ва болаларга ихтисослаштирилган юқори технологик, шу жумладан микрожарроҳлик ва кичик инвазив тиббий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш.

7. «Она ва бола» йирик кўп тармоқли тиббиёт марказларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида босқичма-босқич, шу жумладан самараси паст ва тор ихтисосдаги давлат тиббиёт ташкилотларини бирлаштириш орқали ташкил этиш.

6. Хусусий соғлиқни сақлаш тизими, давлат-хусусий шериклик ва тиббиёт туризмини ривожлантириш

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи хусусий соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш:

ҳудудлар эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда нодавлат тиббиёт ташкилотлари учун амбулатория ва стационар тиббий хизматларни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини белгилаш;

аҳолининг эҳтиёжи катта бўлган тиббиётнинг айрим йўналишлари ривожига инвестициялар, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб қилиш;

соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмларини кенг татбиқ этиш;

нодавлат нотижорат ташкилотлари ва жамоат бирлашмаларининг соғлиқни сақлаш соҳасидаги ролини кучайтириш, шунингдек, уларнинг негизида хусусий соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари юзасидан ахборот билан таъминлаш учун ягона диспетчер хизмати (Call-маркази) ташкил этиш.

2. Соғлиқни сақлаш соҳасига қуйидаги шаклларда давлат-хусусий шерикликни жорий этиш:

хусусий тиббиёт ташкилотлари биноларини қуриш учун доимий фойдаланиш мақсадида бепул асосда ер участкалари тақдим этиш;

мавжуд давлат тиббиёт ташкилотларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш шарти билан хусусий тиббиёт ташкилотлари объектлари қуриш учун бепул асосда ер участкалари тақдим этиш;

кам фойдаланиладиган ёки реконструкция қилиш ёхуд капитал таъмирлашни (қайта жиҳозлашни) талаб қиладиган мавжуд давлат тиббиёт ташкилотларини ижарага бериш;

бино қуриш ёки реконструкция қилиш, концессия асосида жиҳозлаш учун ер участкаси ажратиш;

бўш турган давлат мулки объектларини, шу жумладан ишламаётган давлат тиббиёт ташкилотлари биноларини «ноль» харид қиймати бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда реализация қилиш;

давлат тиббиёт ташкилотларининг айрим функциялари ёки хизматларини тадбиркорлик субъектларига аутсорсинг асосида ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгилаб бериладиган бошқа шаклларда.

3. Мамлакатимиз тиббиёт ташкилотларининг туристик салоҳиятини тубдан оширишга қаратилган Ўзбекистон Республикасида кириш тиббиёт туризмини ривожлантириш стратегиясини ва уни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш.

4. Йирик давлат тиббиёт ташкилотларида тиббий хизматларни ҳам мамлакат ичида, ҳам хорижда илгари суриш учун масъул бўлган маркетинг ва тиббиёт туризмини ривожлантириш, чет эл фуқароларини, шунингдек, уларга ҳамроҳ бўлган шахсларни қабул қилиш ва хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича махсус таркибий тузилмалар яратиш.

5. Кириш тиббиёт туризмини ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурлар ишлаб чиқиш, маданий-маърифий тадбирлар билан комплекс боғлиқ ҳолда чет эл фуқароларига тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш, чет эл инвестициялари, шунингдек, тиббиёт ташкилотларининг туристик инфратузилмасини ривожлантиришга халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотлар кредитлари ва грантларини жалб қилиш.

6. Етакчи илмий-амалий тиббиёт марказларининг салоҳиятини ва улар кўрсатадиган хизматларни, шу жумладан эстетика жарроҳлиги, кардиожарроҳлик, нейрожарроҳлик, урология имкониятларини оммавий ахборот воситаларида PR-компаниялар, конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатлари ташкил этиш орқали кенг тарғиб қилиш.

7. Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш

1. Қуйидагиларни имконини берувчи Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини маркировкалаш ҳамда улар ҳаракатланишининг мониторингини олиб бориш ахборот тизимини жорий этиш:

дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ҳар бир қадоғининг ишлаб чиқарилган ёки импорт қилинган вақтдан бошлаб истеъмолчига етиб борган вақтгача ҳаракатланишини кузатиш;

сифатсиз ва контрафакт дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмларининг бутун республика бўйлаб профилактикаси ва муомаладан дарҳол олиб қўйилиши;

ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмлари нархини белгилаш устидан мониторинг олиб бориш;

барча даражаларда дори воситалари ва тиббиёт буюмлари захиралари ва резервларини тезкор режалаштириш ва бошқариш;

истеъмолчилар томонидан мобиль илова ёрдамида харид қилинадиган (олинадиган) дори воситалари ва тиббиёт буюмлари қонунийлигини текшириш.

2. Қиммат турадиган дори терапиясини талаб қиладиган беморлар регистрларини шакллантириш.

3. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан қайта малакаланган иммунобиологик препаратларни жадал рўйхатдан ўтказиш тартиб-таомилини жорий этиш.

4. Дори воситаларини, тиббиёт буюмларини ва тиббий техникани рўйхатдан ўтказиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, уларни халқаро талабларга уйғунлаштириш.

5. Ривожланган давлатларнинг ижобий тажрибаси асосида дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббий техника учун референт нарх белгилашни босқичма-босқич жорий этиш.

6. Фармацевтика ташкилотларини сифат менежменти тизимларини ва тегишли ишлаб чиқариш амалиётини (GMP ва бошқалар) жорий этишга рағбатлантириш.

7. Амбулатория ва стационар даволашда фуқароларни таъминлаш учун бюджет маблағлари ҳисобидан қопланадиган дори воситалари рўйхатини шакллантириш услубиётини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш.

8. Республика ҳудудида ўсадиган доривор ўсимликлар плантацияларини ташкил этган ҳолда уларни етиштириш технологияларини ишлаб чиқиш, шунингдек, ўсимлик хом ашёси асосида дори воситалари ишлаб чиқарувчи мамлакатимиз корхоналарини кенг қўллаб-қувватлаш.

9. Ихтисослашган фармацевтика эркин иқтисодий зоналари ҳудудида тайёр дори воситалари ва субстанциялар ишлаб чиқарувчи янги фармацевтика корхоналари ташкил этишга доир йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш.

8. Тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек, тиббиёт илм-фанини ривожлантиришнинг самарали тизимини шакллантириш

1. Ўқитишнинг кредит-модул тизимини босқичма-босқич жорий этиш ва уларнинг амалий жиҳатларини ошириш орқали олий таълим ва олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг таълим стандартлари ва ўқув дастурларини такомиллаштириш.

2. Клиник ихтисосликни эгаллаш мураккаблигидан келиб чиқиб, магистратура ва клиник ординатурада (резидентурада) юқори малакали кадрлар тайёрлаш муддатларини халқаро стандартларга мувофиқ 1 йилдан 5 йилгача этиб оптималлаштириш.

3. Хорижий тиббиёт таълим муассасалари билан кенг ҳамкорлик қилиш, шу жумладан уларнинг филиаллари ва факультетларини очиш, шунингдек, иккита диплом бериш тизимини жорий этиш.

4. Таълим дастурларини амалга оширишда тармоқ ҳамкорлиги ва очиқ курслардан фойдаланиш орқали хорижий университетлар ресурсларидан фойдаланиш ҳисобига таълим имкониятларини кенгайтириш, шунингдек тиббий таълимнинг электрон миллий платформаларини ишлаб чиқиш ва электрон таълим муҳитини шакллантириш.

5. Илғор илмий ишланмалар ва технологияларни соғлиқни сақлаш амалиётига интеграция қилишда тиббиёт олий таълим муассасалари клиникалари ва ўқув базаларининг ролини кучайтириш.

6. Юқори малакали кадрлар тайёрлашда, уларни даволаш-ташхис қўйиш жараёнида иштирок этганлиги учун моддий рағбатлантириш йўли билан янги илмий ишланмалар ва технологияларни жорий этишда тиббиёт олий таълим муассасалари ва илмий муассасалар профессор-ўқитувчилари ролини ошириш.

7. Қуйидагиларни жорий этиш орқали таълим узлуксизлигини таъминловчи тиббиёт ходимларини қайта тайёрлаш ва улар малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш:

ўқитишнинг балл (жамғариб бориш) тизими;

муаммога йўналтирилган модул ўқув дастурлари;

масофавий ўқитиш дастурлари;

узлуксиз тиббий таълимни ташкил этишда кўмаклашиш учун интерактив портал.

8. Тиббиёт илмий ва таълим муассасаларини халқаро стандартлар, шу жумладан GCP (Good clinical practice) стандарти бўйича сертификатлаштириш (аккредитация қилиш) асосида тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва улар малакасини ошириш, тиббиёт илм-фанини ривожлантириш тизими самарадорлигини ошириш.

9. Тиббиёт таълим муассасаларида ўқитиш тўлдирилган ва виртуал реаллик шароитида, тиббий тренажёр ва манекенларда олиб бориладиган симуляцион марказларни ташкил этиш.

10. Тиббиёт илмий ва таълим муассасаларининг базавий ҳамда дастурий-мақсадли молиялаштирилишини, инновацион ишланмалар ва технологиялар трансферини амалга ошириш учун тиббиёт ва илмий жамоаларни давлат томонидан манзилли қўллаб-қувватлашни таъминлаш, уларни соғлиқни сақлаш амалиётига жорий этиш.

11. Олий тиббиёт ўқув муассасалари тиббий-профилактик йўналиши кафедраларининг таълим дастурлари тан олинган халқаро ташкилотлар, шу жумладан Европа минтақасида жамоат соғлиғини сақлаш мактаби уюшмаси (ASPHER — The Association of Schools of Public Health in the European Region) томонидан аккредитация қилинишини таъминлаш.

9. Ахборот-коммуникация технологиялари ва «электрон соғлиқни сақлаш»ни кенг жорий этиш

1. Қуйидаги имкониятларни назарда тутувчи «Электрон соғлиқни сақлаш» тизимини жорий этиш, ягона миллий стандартлар асосида интеграциялашган ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари мажмуини ташкил этиш:

а) аҳоли учун:

тиббиёт ташкилотлари ва кўрсатиладиган тиббий хизматлар тўғрисида ахборот олиш;

шифокорлар малакаси, иш стажи, қабул вақти ҳақида ахборот олиш, шунингдек, «электрон навбат», шу жумладан масофадан навбатни банд қилиб қўйиш имкониятини ташкил этиш;

кўрсатиладиган хизматлар сифатини, шу жумладан тиббиёт ходимлари фаолиятини баҳолаш;

мобиль иловалар орқали тизимдан фойдаланиш;

б) тиббиёт ташкилотлари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари:

муассасани ривожланишнинг инновацион ижтимоий йўналтирилган типига айлантириш;

соғлиқни сақлаш соҳасида стандартлаштириш тизимини амалга ошириш;

электрон ҳужжат билан ишлашни жорий этиш орқали иш жараёнини оптималлаштириш (тиббиёт карталари ва касалликлар тарихларини тўлдириш, «электрон рецептлар» бериш);

тиббиёт ходимлари, дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббий техника, сарфлаш материаллари ҳисобини ва мониторингини юритиш;

давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий ёрдам дастурлари бўйича молиявий операциялар амалга ошириш ва мониторингини юритиш, тиббиёт ташкилотларининг бўлажак харажатларини баҳолаш, шунингдек эҳтимоли бўлган хатарларни таҳлил қилиш;

тиббий статистика, ҳисоб ва ҳисобот юритиш, шунингдек, соғлиқни сақлаш миллий ҳисобварақлари тизимини қўллаб-қувватлаш;

бошқа тиббиёт ташкилотлари ахборот тизимлари билан интеграциялаш ва ахборот алмашиш;

2. Тиббиёт ташкилотлари иш кўрсаткичлари ва тармоқнинг ривожланиш ҳолатини мониторинг қилишнинг асосий механизми сифатида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш.

3. Тиббиёт ташкилотлари ўртасида ахборот алмашиш ҳамда масофавий тиббий ва таълим хизматларини (маслаҳатлашувлар, консилиумлар, операциялар, мастер-класслар ва ҳоказолар) ўтказиш учун телетиббиётни ривожлантириш.

IV. Концепцияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар

Концепцияни амалга ошириш натижасида қуйидагилар кутилмоқда:

барқарор тараққиёт соҳасида миллий мақсадлар ва вазифаларга эришиш;

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар стандартлари ва тавсияларини миллий қонун ҳужжатларига имплементация қилиш, Халқаро тиббий-санитария қоидаларини амалга ошириш;

соғлиқни сақлаш хизматлари билан тўлиқ қамраб олишни таъминлаш, малакали, ихтисослаштирилган ва юқори технологик тиббий ёрдамдан фойдаланиш имкониятини ошириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини ривожлантириш;

давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий ёрдам ҳажмларини қонунчилик йўли билан белгилаб қўйиш;

республика фуқароларини мажбурий тиббий суғурта дастурлари билан босқичма-босқич қамраб олиш;

соғлиқни сақлашни молиялаштиришни ошириш, тиббий хизматлар кўрсатишда бюджетдан ажратиладиган маблағлардан самарали фойдаланиш, тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига муносиб ҳақ тўланишини таъминлаш;

республика ҳудудларини тиббиёт ва фармацевтика кадрлари билан тўлиқ ҳамда тенг ҳажмда таъминлашга эришиш;

жамият соғлиқни сақлаш тизими ва фуқаролар соғлиғини сақлаш масалалари бўйича идоралараро ҳамкорликни ривожлантириш;

аҳолига реабилитация ва тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантириш;

умр кўришни 75 ёшгача ошириш;

оналар ўлими кўрсаткичини 15 фоизга камайтириш;

чақалоқлар ва беш ёшгача бўлган болалар ўлимини 30 фоизга камайтириш;

аҳоли орасида юрак-томир, онкология касалликлари, қандли диабет ва сурункали нафас йўллари касалликларидан бевақт ўлишни 15 фоизга камайтириш;

аҳолининг сил, ОИВ, гепатит ва бошқа юқумли касалликларга чалиниш даражасини камайтириш.

Натижаларга эришиш даражаси ва уларнинг самарадорлиги Концепцияда назарда тутилган, индикаторлари иловада келтирилган чора-тадбирлар амалга оширилиши устидан мунтазам мониторинг олиб бориш асосида баҳоланади.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини 2019 — 2025 йилларда ривожлантириш Концепциясига 
ИЛОВА

2019 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш Концепциясини амалга ошириш самарадорлигини аниқлаш

индикаторлари

Т/рКўрсаткичлар2018 йил2025 йил
I. Кутилаётган умр кўриш давомийлигини ошириш
1.Туғилишдан кутилаётган умр кўриш давомийлиги (иккала жинсда) (йилларда)73,7 
(2017 й.)
75,0
2.Эркакларда туғилишдан кутилаётган умр кўриш давомийлиги (йилларда)71,3 
(2017 й.)
72,1
3.Аёлларда туғилишдан кутилаётган умр кўриш давомийлиги (йилларда)76,1 
(2017 й.)
77,8
II. Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил қилиш ва бошқаришни такомиллаштириш
1.Жамоат секторини бошқариш, ишбилармонлик маъмуриятчилиги, соғлиқни сақлаш иқтисодиёти, давлат сиёсати, соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари олий маълумотли ходимларининг улуши (%)020,0
2.Халқаро стандартларга мувофиқ аниқланадиган мавжуд халқаро саломатлик кўрсаткичлари фоизи<5075,0
3.Халқаро стандартларга мувофиқ ўлим ҳақидаги гувоҳномаларни ўлим сабаби билан бирга электрон шаклда қайд этиш фоизи<5075,0
4.Стационарларда ва кутилмаган ҳолатларда юқумли касалликка чалиниш ҳолатларини минимумга тушириш мақсадида 10 тадан кам бўлмаган «беморлар учун хавфсизлик пакетлари» татбиқ этилган шифохоналар фоизи050,0
5.Тиббиёт ходимларининг ўз фаолиятидан қониқиш фоизиМаълумот мавжуд эмас50,0
6.Натижалари беморларнинг касаллик гуруҳига ёки ҳолатига қараб назорат қилиш ва уларни сифатини яхшилаш имконини берадиган клиник ахборот тизимларига эга бўлган амбулатория муассасалари фоизи050,0
7.Менежмент бўйича тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ва малака оширишдан ўтган соғлиқни сақлаш тизимининг барча бўғинларидаги маъмурий-бошқарув ходимлари (%)70,0100
8.Болалик ёшидан касалликларни интеграциявий олиб боришни таъминлайдиган етказиб берувчи/бирламчи тиббий-санитария ёрдами поликлиникалари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг болалар бўлимлари улуши (%)Мавжуд эмас100
9.МЛУ-ТБ даволаш муваффақияти кўрсаткичи (%)57,065,0
10.Тез тиббий ёрдамга жавоб бериш вақти, шаҳарларда чақириққа жавоб бериш ≤ 10 минутдан кам бўлган фоизиМаълумот мавжуд эмас50,0
11.Тез тиббий ёрдамга жавоб бериш вақти, қишлоқ жойларда чақириққа жавоб бериш ≤ 30 минутдан кам бўлган фоизиМаълумот мавжуд эмас50,0
12.Шошилинч вазиятларда операциядан кейинги ўлим ҳолати, фоизда0,20,1
13.Барча тиббиёт муассасаларида аҳолига ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишда диагностика ва даволашнинг юқори технологияларини жорий этиш (%)20,650,0
III. Соғлиқни сақлашни молиялаштириш тизимини такомиллаштириш
1.Умумий давлат харажатларига нисбатан соғлиқни сақлаш бўйича давлат харажатлари фоизда15,415,4
2.ЯИМга нисбатан соғлиқни сақлашга давлат харажатлари фоизда2,95,0
3.Умумий соғлиқни сақлаш харажатларида дори воситалари ва тиббиёт буюмлари сотиб олиш учун харажатлар улуши (%)9,612,0
4.Ҳудудлардаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида (амбулатор-поликлиника бўғини) аҳоли жонбошига молиялаштириш (%)0100
5.Даволанганлик ҳолати бўйича стационар муассасаларни молиялаштириш (%)4,5100
6.Мажбурий тиббий суғурта дастури бўйича республика фуқароларини қамраб олиш (%)090,0
7.Мажбурий тиббий суғурта дастури бўйича тиббий ёрдам кўрсатишда хусусий тиббиёт ташкилотларининг иштироки (%)030,0
8.Аҳолининг тўғридан-тўғри тўловлари даражасини камайтириш (%)45,330,0
IV. Тиббий ёрдам сифатини ва имкониятини ошириш, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, юқумли ва юқумли бўлмаган касалликларни профилактикаси ва улар билан курашиш
1.Ичак инфекциялари билан касалланиш (100 минг аҳолига)137,7 
(2017 й.)
80,0
2.Ўткир вирусли гепатит А билан касалланиш (100 минг аҳолига)98,1(2017 й.)60,0
3.Анемия билан касалланиш (100 минг аҳолига)54394587,8
4.Йод етишмаслиги билан боғлиқ касалланиш (100 минг аҳолига)184,3156,6
5.Бўйи ўсиши кечикиши мавжуд беш ёшгача бўлган болалар улуши (%)8,7 
(2017 й.)
7
6.Вазн оғирлиги етишмаслиги мавжуд беш ёшгача бўлган болалар улуши (%)2,6 
(2017 й.)
2,0
7.Ортиқча вазн мавжуд беш ёшгача бўлган болалар улуши (%)4,6 
(2017 й.)
< 4
8.Наркологик касалликлар билан касалланиш (100 минг аҳолига)23,620,3
9.Йўл-транспортда жароҳатланиш натижасида ўлим ҳолатлари (100 минг аҳолига)7,6(2017 й.)7,0
10.НХД бўйича 3 ёки ундан ортиқ хавф омиллари мавжуд (ҳар куни чекувчилар, мева ва сабзавотларни 5 фоиздан кам истеъмол қилиш, жисмоний фаолликнинг етарли эмаслиги, БМИ ≥ 25, юқори қон босими) 45 — 64 ёшдаги аҳолининг улуши (%)44,6(2016 й.)40,0
11.ОИВ инфекциясининг янгидан юқиши 100 минг аҳолига, жами, жинси, ёши бўйича12,4(2017 й.)10,0
12.100 минг аҳолига сил касаллиги билан касалланиш44,7(2017 й.)37,0
13.100 минг кишига В гепатити билан касалланиш0,8(2017 й.)0,2
14.Давлат томонидан тўланадиган, иммунизация миллий дастуридаги вакциналар улуши (%)95,0(2017 й.)100
15.9 — 12 ёшдаги ўсмир қизларни ҲПВга қарши вакцина билан қамраб олиниши (%)0100
16.30 — 69 ёшдаги аҳоли орасида юрак-қон томир касаллиги туфайли ўлим кўрсаткичи (%)40,934,5
17.30 — 69 ёшдаги аҳоли орасида саратон касаллиги туфайли ўлим кўрсаткичи (%)72,567,6
18.30 — 69 ёшдаги аҳоли орасида қандли диабет туфайли ўлим кўрсаткичи (%)73,258,5
19.30 — 69 ёшдаги аҳоли орасида сурункали респиратор касалликлар туфайли ўлим кўрсаткичи (%)45,420,2
20.Юрак-қон томир касалликлари мавжуд 40 — 64 ёшдаги аҳоли ≥ 30% улуши (%)20,0(2014 й.)12,0
21.бугунги кунда даволанмаётган юқори қон босимига эга (Мап ≥ 140 ва / ёки ДБП ≥ 90) аҳолининг улуши (%)22,0(2014 й.)15,0
V. Оналар ва болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш
1.Репродуктив ёшдаги (15 — 49 ёш) аёлларни замонавий контрацепция воситалари билан қамраб олиш (%)47,4(2017 й.)55,0
2.Ўсмир қизлар (15 — 19 ёш) орасида туғиш кўрсаткичи, ушбу ёш гуруҳидаги 1000 нафар аёлга19,2(2017 й.)7,0
3.100 минг нафар тирик туғилганларга нисбатан оналар ўлими коэффиценти21,0(2017 й.)15
4.1000 нафар тирик туғилганларга нисбатан неонатал ўлим коэффиценти7,8(2017 й.)5,0
5.1000 нафар тирик туғилганларга нисбатан чақалоқлар ўлими коэффиценти11,5(2017 й.)7,5
6.1000 нафар тирик туғилганларга нисбатан 5 ёшгача болалар ўлими коэффиценти15,4(2017 й.)9,8
7.Миллий дастурларга киритилган барча вакциналар иммунизацияси билан қамраб олинган болалар улуши (%)>99,0(2017 й.)100
VI. Давлат-хусусий шериклиги ва тиббий туризмни ривожлантириш
1.Давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган хусусий сектор вакилларининг сони (%)035,0
2.Давлатнинг кафолатланган аҳолига бепул тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича дастурини амалга оширишда хусусий тиббиёт ташкилотларининг улуши (%)020,0
3.Тиббий туризмдан олинадиган йиллик даромад ($ ХҚ)Маълумот мавжуд эмас0,6 млн
4.Республика клиникаларида тиббий хизмат олган хорижий беморлар сони>15000100000
VII. Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш
1.Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини истеъмол қилиш улуши (%)24,035,0
2.Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг «Яхши ишлаб чиқариш амалиёти» стандартига мувофиқ сертификатланган маҳаллий дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқарувчилар улуши (%)6,040,0
3.Маҳаллий дори воситалари ва тиббиёт буюмлари экспорти улуши (%)10,0
VIII. Ахборот-коммуникация технологиялари ва «электрон соғлиқни сақлаш»ни кенг жорий этиш
1.Тиббиёт, тиббий-ижтимоий ва фармацевтика ташкилотларини компьютер ва офис ускуналари билан таъминлаш20,0100
2.Локал тармоқ, Интернет тармоғининг мавжудлиги15,0100
3.Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг компьютер саводхонлиги38,0100
4.Электрон ҳужжат айланишини амалга оширувчи тиббиёт ва фармацевтика ташкилотлари сони (%)10,0100
5.Беморларни рўйхатга олишнинг электрон тизими тўлиқ жорий этилган давлат тиббиёт муассасаларининг фоизи10,0100
IХ. Тиббиёт ва фармацевтика кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек тиббиёт фанини ривожлантириш
1.Халқаро стандартларга мувофиқ аккредитланган таълим дастурларининг фоизи050,0
2.Халқаро стандартлар инобатга олинган ҳолда ислоҳ қилинган Олий тиббий таълимнинг дипломолди дастурлари фоизи50,090,0
3.Халқаро стандартлар инобатга олинган ҳолда ислоҳ қилинган ихтисослаштирилган тиббий таълимнинг дипломдан кейинги дастурлари фоизи50,090,0
4.Тиббиёт ҳамширалари учун халқаро стандартларга мувофиқ янгиланган (ислоҳ қилинган) ўқув тиббиёт таълим муассасалари фоизи50,090,0
5.Фармацевтлар учун халқаро стандартларга мувофиқ янгиланган (ислоҳ қилинган) тиббиёт дастурлари фоизи40,080,0
6.Медицина ва фармацевтика фани ютуқларини амалий соғлиқни сақлашга жорий этиш фоизи45,070,0
7.Илмий-тадқиқотлар соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш (қўшма грантлар сони)4,015,0
8.Тиббиёт ташкилотлари ходимларининг илмий салоҳияти фоизи35,050
9.Медицина ва фармацевтика соҳасида илмий тадқиқотлар олиб боришда иштирок этувчи клиника ва лабораторияларга эга Олий тиббиёт таълим муассасалари72,0100

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сон Фармонига 
2-ИЛОВА

2019 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари

дастури

Т/рТадбир номиАмалга оширишмеханизмиИжромуддатиМасъул ижрочилар
I. Cоғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш
1.«Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш, бунда қуйидагиларни назарда тутиш:фуқароларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида давлат кафолати, уларнинг асосий тушунча ва тамойиллари;фуқароларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш соҳаси мутахассислари ва тиббиёт ташкилотларининг фаолиятида, давлат органлари ваколатлари;ёрдамчи репродуктив технологияларни қўллаш тартиби;фуқароларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича профилактик чора-тадбирлар.Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси2019 йил 
1 март
Соғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),Адлия вазирлиги(Р. Давлетов),Молия вазирлиги(А. Хайдаров),Иқтисодиёт вазирлиги(Б. Ходжаев),Миллий палата(Р. Изамов),манфаатдор вазирлик
ва идоралар
2.«Эрта ёшдаги болалар ва гўдакларни овқатлантириш тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш, бунда қуйидагиларни назарда тутиш:она сути билан озиқлантиришни тарғиб қилиш йўли билан эрта ёшдаги болаларни ва гўдакларни ҳимоя қилиш, хавфсиз ва сифатли овқатлантиришни таъминлашнинг ҳуқуқий асослари;кўкрак сути ўрнини босувчилар маркетинги Кодекси талабларига мувофиқ кўкрак сути ўрнини босувчилар маркетингини бошқариш;кўкрак сути билан озиқлантиришнинг афзаллиги тўғрисидаги маълумотларни, маҳсулотни қадоқлаш этикеткасида бўлиши шартлиги;эрта ёшидаги болалар учун озиқ-овқат маҳсулотларини ёшига мувофиқлиги ва бехатарлиги асослари.Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси2019 йил 
1 март
Соғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),Адлия вазирлиги(Р. Давлетов), 
Миллий палата(Р. Изамов),ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси(келишув асосида),Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (Д. Ли)
3.«Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган, кафолатланган бепул тиббий хизмат ҳажми тўғрисида» ги ҳукумат қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш, шу жумладан қуйидагиларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий хизмат ҳажмларини аниқлаш усуллари ва механизми, бюджет маблағлари амалиётини бошқариш ва режалаштириш структурасини белгилашни назарда тутиш.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси2019 йил 
1 июнь
Соғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),Молия вазирлиги(А. Хайдаров),Иқтисодиёт вазирлиги(Б. Ходжаев),Миллий палата(Р. Изамов)Адлия вазирлиги(Р. Давлетов),манфаатдор вазирлик
ва идоралар
4.«Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш, шу жумладан қуйидаги мажбурий тиббий суғуртани татбиқ этишнинг механизмлари ва босқичларини ҳуқуқий асосларни назарда тутиш:мажбурий тиббий суғурта бубъектларини, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ва соҳада ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи ваколатли органни белгилаш;мажбурий тиббий суғурта дастурларини молиялаштириш манбалари шакллантириш.Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси2019 йил 
1 июль
Соғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),Молия вазирлиги(А. Хайдаров),Иқтисодиёт вазирлиги(Б. Ходжаев),ЛБМА (Д. Ли),Миллий палата(Р. Изамов),Адлия вазирлиги(Р. Давлетов),манфаатдор вазирлик
ва идоралар
5.Тиббий ходим ва бемор, тиббий ходим ва беморнинг қариндошлари ўртасидаги муносабатларни чегараловчи Тиббий ходимларнинг одоб-ахлоқ кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш.Идоравий ҳужжат2019 йил 
1 август
Соғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),Миллий палата(Р. Изамов),Хусусий амалиёт шифокорлари уюшмаси (А. Воисов)
6«Тиббий фаолият ва тиббиёт ходимларининг касбий жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш, бунда қуйидагиларни назарда тутиш:Тиббий ходимларнинг касбий фаолиятни амалга оширишда жавобгарлиги ва мажбурияти, шунингдек улар томонидан фуқароларга хизмат кўрсатилганлиги;Тиббий ходимларнинг фуқаролар соғлиғига зарар етказгани учун касбий жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳамда хизмат вазифаларини бажариш вақтида уларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш.Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси2019 йил 
1 сентябрь
Соғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),Миллий палата(Р. Изамов),Адлия вазирлиги(Р. Давлетов),Молия вазирлиги(Р. Хайдаров),ЛБМА (Д. Ли)
7.Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш:Соғлиқни сақлаш соҳасида амалдаги қонун нормаларини бирлаштириш;соғлиқни сақлаш соҳасини аниқловчи асосий атамалар;соғлиқни сақлаш тизими ва тиббий ёрдамни ташкил этиш;тиббий ва фармацевтик фаолиятни белгилаш, кўрсатиладиган хизмат ҳажми ва турларини аниқлаш;соғлиқни сақлаш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш, бошқариш ва назорати, шунингдек, идоралараро ҳамкорлик қилиш;соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш;санитария-эпидемиологик назоратни ташкил қилиш;соғлиқни сақлаш соҳасида таълим ва илмий фаолиятни нормасини белгилаш;соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларда томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;тиббий ва фармацевтик фаолиятларнинг айрим турларини ҳуқуқий тартибга солиш ва бошқалар.Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси2020 йил 
1 июль
Вазирлар Маҳкамаси(А. Абдухакимов),Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти (Р. Ҳакимовкелишув асосида)Соғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),Миллий палата(Р. Изамов),Адлия вазирлиги(Р. Давлетов),Молия вазирлиги(А. Хайдаров),Иқтисодиёт вазирлиги(Б. Ходжаев)
8.Ўзбекистон Республикаси Президентининг«Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизматини такомиллаштириш тўғрисида» ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.Ўзбекистон Республикаси 
Президенти қарори лойиҳаси
2019 йил 
15 февраль
Соғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов), 
ЛБМА (Д. Ли),Иқтисодиёт вазирлиги(Б. Ходжаев),манфаатдор вазирлик ва идоралар
II. Соғлиқни сақлашни ташкил қилиш ва бошқаришни такомиллаштириш
9.Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимларининг стратегик режалаштириш ва бошқариш имкониятларини қуйидаги йўллар билан ошириш:соғлиқни сақлаш тизими бошқарув кадрлари учун замонавий менежмент ва корпоратив бошқарув, стратегик режалаштириш, молиявий бошқарув, сервисга йўналтирилган ёндашув, давлат буюртмаларини бажариш ва тиббий хизматлар сифатини бошқаришга асосланган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш;бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш ва уларнинг маълумотлар базасини ҳудудлар ва бўлинмалар бўйича жорий қилиш.Қўшма буйруқ2019 йил 
1 февраль
Соғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),ЛБМА (Д. Ли)
10.Тиббий ташкилотлар даражаси ва тиббий ёрдам кўрсатиш турларига кўра номенклатураси ҳамда уларни жиҳозлаш табели ва кадрлар таъминоти, тиббий объектлар инфратузилмаси нормативини, унинг зичлиги ва транспорт инфратузилмаси ҳамда аҳоли жон бошини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиш.Шаҳар оилавий поликлиникаларида кўрсатилаётган тиббий хизматлар ҳажмини, мавжуд талаблардан келиб чиққан ҳолда тор мутахассислар фаолиятини ташкиллаштириш орқали ошириш.Норматив ҳужжатлар лойиҳалари2019 йил давомидаСоғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),Миллий палата(Р. Изамов)
11.Қуйидагиларни назарда тутиб, комплекс чора-тадбирларни тасдиқловчи Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш:тиббиёт муассасаларининг асбоб-ускуналар, сарфлов воситалари ва эҳтиёт қисмларга бўлган эҳтиёжни аниқловчи ягона механизм ва стандартларни татбиқ этиш;тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозлар ҳисобини юритувчи ахборот тизимини жорий қилиш;давлат-хусусий шериклик шартларида тиббий асбоб-ускуна ва техникаларни метрологик текшириш ва уларга техник хизмат кўрсатувчи ҳудудий хизматларни ташкил этиш;тиббий асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини яхшилаш.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси2019 йил 
1 август
Соғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),«Ўзстандарт» Агентлиги(Д. Саттаров),Молия вазирлиги(А. Хайдаров),ЛБМА (Д. Ли)
12.Соғлиқни сақлашнинг бирламчи тизим муассасалари фаолиятини касалликлар профилактикаси ва уларни эрта аниқлашга қайта йўналтириш орқали оптималлаштириш, мобил патронаж бригадалари билан махсус жиҳозланган «уй стационарлари» тизимини татбиқ этиш.Ҳудудларнинг соғлиқни сақлаш тизимини ўзаро бир-бирини тўлдирувчи ва бир-бирини кучайтирувчи ҳар хил даражадаги тиббий ташкилотларни бир гуруҳга бирлаштиришни назарда тутувчи «кластер» ёндашуви асосида ташкил этиш.Ташкилий-амалий 
чоралар, зарур ҳолларда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2019 — 2021 йиллар давомидаСоғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),Миллий палата(Р. Изамов),Молия вазирлиги(А. Хайдаров),Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар 
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
13.Соғлиқни сақлаш тизимида объектлар қуришда ягона талаблар ҳамда қурилиш, қайта қуриш, бино ва иншоотлардан фойдаланиш низомини тасдиқловчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси2019 йил 
1 июнь
Қурилиш вазирлиги(А. Тухтаев),Соғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов)Молия вазирлиги(А. Хайдаров),Иқтисодиёт вазирлиги(Б. Ходжаев),вазирлик ва идоралар
14.Фаолияти гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлар обороти билан боғлиқ ҳамда шифокор ва провизорлар фаолиятини якка тартибда лицензиялаш билан боғлиқ тиббиёт ва фармацевтика ташкилотларини аккредитация қилиш механизмларини чет элнинг илғор тажрибаларини инобатга олган ҳолда татбиқ этиш.Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари2019 йил 
1 ноябрь
Соғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),Миллий палата(Р. Изамов),ЛБМА (Д. Ли),Адлия вазирлиги(Р. Давлетов)
III. Соғлиқни сақлашни молиялаштириш тизимини такомиллаштириш
15.Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасида мажбурий тиббий суғурталаш механизмларини жорий қилиш тўғрисидаги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда қуйидагилар назарда тутилади:мажбурий тиббий суғурталашни босқичма-босқич амалга ошириш учун норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш;маблағ тўплаш ва бепул тиббий ёрдам дастурларини молиялаштириш учун давлат органини жамғармасини (фондини) ташкил этиш;молиялаштиришнинг ягона аҳоли жон бошига мос стандартларини киритиш ва «даволанган ҳолат» учун клиник харажатлар гуруҳлари бўйича тўловларни амалга ошириш орқали минтақавий бюджет тақсимланишини бараварлаштириш чора-тадбирлар;2021 йилдан бошлаб мақсадли бемор ва мақсадли тиббий ёрдам учун чекланган мажбурий тиббий суғурта дастурларини жорий этиш;мажбурий тиббий суғурта дастури бўйича тиббий ёрдам кўрсатишда хусусий тиббиёт ташкилотларининг иштироки;аҳолини мажбурий тиббий суғурталашга босқичма-босқич ўтиш.Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси2019 йил 
1 июль
Соғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),Миллий палата(Р. Изамов),Молия вазирлиги(А. Хайдаров),Иқтисодиёт вазирлиги(Б. Ходжаев),Давлат рақобат қўмитаси(Н. Шарипов)
16.Бирламчи тиббий-санитария муассасалари ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам муассасалари билан шартномалар (контрактлар) тузиш механизмлари ва тартибини жорий этиш, шу жумладан:минтақавий жиҳатлар, аҳоли зичлиги, ташкилот турини ҳисобга олган холда, жон бошига ўртача молиялаштиришга асосланган тизимнинг методологияси;клиник ва харажатли гуруҳлар бўйича «даволанган ҳолат» учун тиббий хизматларга ҳақ тўлаш механизмлари;ҳар хил турдаги ихтисослаштирилган тиббий ёрдамнинг клиник-харажатли гуруҳларни аниқлаш методологияси;намунавий шартномалар (битимлар)ни ишлаб чиқиш;замонавий бошқарув тамойиллари асосида сифатни ошириш ва назорат қилиш механизмлари.Норматив-хуқуқий 
ҳужжат лойиҳаси
2020 йил 
1 январь
Соғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),Молия вазирлиги(А. Хайдаров),Иқтисодиёт вазирлиги(Б. Ходжаев),ЛБМА (Д. Ли)
17.Бирламчи тиббий-санитария ёрдами ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам муассасалари учун тиббий хизматларни сотиб олиш тартибини жорий этиш, қуйидагиларни назарда тутиш:республиканинг бир вилоятдаги муассасаларида тиббий хизматларни сотиб олиш;бутун мамлакат бўйлаб тиббий хизматларни сотиб олиш механизмларини жорий этиш.Ташкилий-амалий 
чора-тадбирлар
2020 йил 
1 январь 2021 йил 
1 январь
ЛБМА (Д. Ли),Соғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),Молия вазирлиги(А. Хайдаров),Иқтисодиёт вазирлиги(Б. Ходжаев)
IV. Тиббий ёрдам сифатини ва ундан фойдаланиш имкониятини ошириш, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, юқумли ҳамда юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси ва уларга қарши кураш
18.Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юқумли касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб қувватлаш ва аҳоли жисмоний фаоллигининг даражасини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш:2019 — 2022 йилларда юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзи ва аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш концепциясини тасдиқлаш, уни амалга ошириш чора-тадбирлари дастурини тасдиқлаш;Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ҳузурида соғлом турмуш тарзини қўллаб–қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш учун жавобгар бўлган давлат муассасасини ташкил этиш.Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси2019 йил1 февральСоғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги(Д. Набиев),Мактабгача таълим вазирлиги(А. Шин),Халқ таълими вазирлиги(Ш. Шерматов),Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги(И. Мажидов),Миллий палата(Р. Изамов),манфаатдор вазирлик
ва идоралар
19.Соғлиқни сақлаш соҳасида тиббий хизматларнинг ягона реестрини яратиш, унда хизмат кўрсатиш технологияси зарур кадрлар ресурслари, дори-дармон ва сарф материалларини тавсифлашни назарда тутилади.Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири буйруғининг лойиҳаси2019 йил 
1 май
Соғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),Миллий палата(Р. Изамов)
20.Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юқумли ва паразитар касалликларнинг диагностикаси, уларни даволаш ва профилактикасини такомиллаштириш давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида» ги Қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда қуйидагилар назарда тутилади;Юқумли касалликлар хизматнинг тиббий муассасаларини самарали мувофиқлаштириш ва ҳамкорлигини таъминлаш, улар билан алоқа тизимини яратиш;истиқболли соҳаларни аниқлаш, юқумли касалликлар, эпидемиология, вирусология, микробиологиянинг муҳим масалалари бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотларни мувофиқлаштириш, юқумли касалликлар муассасаларининг фаолиятига инновацион технологияларни жорий этиш;юқумли касалликлар муаммолари билан шуғулланувчи юқумли касалликлар бўлимлари ва стационарлари, юқумли касалликлар хонаси, илмий-тадқиқот институтларининг моддий-техник таъминоти.Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси2019 йил 
1 апрель
Соғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),Молия вазирлиги(А. Хайдаров),Иқтисодиёт вазирлиги(Б. Ходжаев),Инновацион ривожланиш вазирлиги(И. Абдурахмонов),манфаатдор вазирлик
ва идоралар
21.Қариялар ва кекса ёшдаги фуқаролар учун узоқ муддатли тиббий ёрдамнинг замонавий моделини яратиш, геронтологик парваришнинг сифати ва ундан фойдаланишни яхшилаш, гериатрияни ривожлантириш;Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи лойиҳаси2019 йил 
1 октябрь
Соғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),Миллий палата(Р. Изамов)
22.Далилларга асосланган тиббиёт ва халқаро стандартлар асосида, асосий ва кенг тарқалган касалликларнинг шароитга мос миллий клиник стандартларини (баённомалар, қўлланмалар, тавсиялар) ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш.Норматив ҳужжатлар лойиҳаси2019 — 2021 йиллар давомидаСоғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),Миллий палата(Р. Изамов)
23.Катта кўп тармоқли тиббиёт муассасаларини ташкил этиш ва тиббиёт олий ўқув юртларининг клиник базасини кенгайтириш, шу билан бирга самарасиз фаолият юритаётган давлат тиббиёт ташкилотларини оптималлаштириш йўли билан юқори сифатли малакали тиббий хизматлардан фойдаланишни таъминлаш.Ташкилий-амалий 
чоралар
2019 — 2021 йиллар давомидаСоғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),Давлат инвестиция қўмитаси(С. Бекенов),Молия вазирлиги(А. Хайдаров)
24.Халқаро стандартларга мувофиқ кам инвазив юқори технологияли жарроҳлик усулларини амалиётга татбиқ қилиш (радиожарроҳлик, робот-жарроҳлик, шунтлаш, фотодинамик терапия ва бошқалар).Ташкилий-амалий 
чоралар
2019 — 2021 йиллар давомидаСоғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),Миллий палата(Р. Изамов)Давлат инвестиция қўмитаси(С. Бекенов),манфаатдор вазирлик
ва идоралар
V. Оналар ва болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш
25.Репродуктив ёшдаги аёллар ва болаларга тиббий ёрдам сифатини ошириш ва яхшилаш, шу билан бирга ташкиллаштириш йўли билан:республика ихтисослаштирилган болалар жарроҳлик илмий-амалий тиббиёт марказини Тошкент шаҳар 2-сон болалар шифохонаси негизида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташкилий-штат тузилмасида тегишли функциялар ва бўлимларни оптималлаштириш йўли билан;марказий туман(шаҳар) кўп тармоқли поликлиникаларида перинатал диагностикаси (оналар скрининги) билан аёллар консультацияси бўлими;тегишли тиббиёт муассасаларида болалар учун туну-кун кечиктириб бўлмайдиган шошилинч тиббий ёрдам;туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида болалар анестезиологияси, жонлантириш ва интенсив терапия бўлимлари;устувор йўналишлар бўйича ёки олис туманларда, туман ва туманлараро болалар бўлимлари.Норматив-ҳуқуқий 
ҳужжат лойиҳаси
2019 йил 
1 март
Соғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),Молия вазирлиги(А. Хайдаров)
26.Ирсий, генетик ва бирламчи иммунитет танқислиги (кам учровчи) касалликлари бўлган болаларни ташхислаш, даволаш ва реабилитация қилиш дастурларини амалга ошириш, шунингдек, жисмоний ва руҳий-ижтимоий ривожланишдан орқадан қолиш хавфи бўлган, орқада қолган болаларга эрта ёрдам бериш.Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси2019 йил 
1 июль
Соғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),Молия вазирлиги(А. Хайдаров)
27.Оналар, янги туғилган чақалоқлар ва болаларни ҳудудларда самарали перинатал, неонатал ва педиатрик хизматларни олиш имкониятларини яратиш:минтақавий перинатал марказларни такомиллаштириш ва 2-3 даражали акушерлик муассасаларини жиҳозлаш табелларига мувофиқ қилиб тўлиқ жиҳозлаш;перинатал ёрдамни ҳудудийлаштириш мақсадида республика, вилоят ва туманлараро жонлантириш-маслаҳат, акушер-гинекологик, неонатал ва педиатрик шошилинч тиббий ёрдам гуруҳларини ташкил қилиш.Ташкилий-амалий 
чоралар
2019-2020 йиллар давомидаСоғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар 
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,ЛБМА (Д. Ли)
28.Ўзбекистон Республикасининг «Мактаб ёшидаги болаларнинг соғлигига нисбатан муносабатини ўрганиш» (HBSC) Европа тармоғига ва болалардаги семизликнинг эпидемиологик назорати (COSI) Европа тармоғига қўшилиши.Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг «Соғлиқни сақлашга кўмаклашуви мактаблар» дастурини амалга ошириш.Ташкилий-амалий 
чоралар
2019 йил 
1 май
Соғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),Халқ таълими вазирлиги(Ш. Шерматов)Адлия вазирлиги(Р. Давлетов), 
ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси 
(келишув бўйича)
29.Оналар ва болалар ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси дастурларини амалга оширишни давом эттириш, эрта ёшдаги болалар учун озиқ-овқат маҳсулотларини уй шароитида фортификациялаш дастурини ишга тушириш.Ташкилий-амалий 
чоралар
2019 — 2021 йиллар давомидаСоғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),Молия вазирлиги(А. Хайдаров),ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси(келишув бўйича)
30.Республика ҳудудларида болалар учун ихтисослаштирилган юқори технологияли тиббий ёрдам тизимини кенгайтириш:барча вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида болалар нейрохирургик бўлимлари (ўринлар) очилиши;йирик шаҳар болалар шифохоналарини ва кўп тармоқли шаҳар болалар шифохоналарини қайта ташкил этиш.Ташкилий-амалий 
чоралар
2019 — 2021 йиллар давомидаСоғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),Молия вазирлиги(А. Хайдаров),Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар 
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
31.Барча ҳудудлардаги перинатал марказларида ихтисослашган кам инвазивли эндовизуал (лапороскопик) гинекология бўлимларини ташкил қилиш, шу жумладан қуйидагилар орқали:мазкур бўлимларни жиҳозлаш учун тегишли тиббиёт асбоб-ускуналарни харид қилиш;тиббий ва техник ходимларининг малакасини ошириш;эндоскопик асбоб-ускуналардан фойдаланишда мажбурий клиник протоколларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш.Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи лойиҳаси2019 йил1 августСоғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),Молия вазирлиги(А. Хайдаров)
32.Республика Ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида рақамли, тармоқ ва информацион технологиялардан фойдаланилган ҳолда, Миллий референс-лабораторияни ташкил этиш орқали болалар учун ихтисослашган тиббий ёрдам тизимидаги лаборатория хизматлари сифатини ошириш.Ташкилий-амалийчоралар2019 йил1 сентябрьЛБМА (Д. Ли),Соғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),Молия вазирлиги(А. Хайдаров),Ахборот технологияларива коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги(Ш. Садиков),Давлат инвестиция қўмитаси(С. Бекенов)
33.Сурункали касалликлар ва ногиронлиги мавжуд болалар учун ҳудудий болалар реабилитация марказларини ташкил этиш орқали болаларни соғломлаштириш ва реабилитация қилишни кенгайтириш.Ташкилий-амалийчоралар2019 — 2021 йиллар давомидаСоғлиқни сақлашвазирлиги(А. Шадманов),Молия вазирлиги(А. Хайдаров),Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар 
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
34.Замонавий, халқаро миқёсда эътироф этилган парваришлаш усуллари, стандартлари, ташхис қўйиш ва даволашнинг клиник протоколларини жорий этиш орқали кам вазнли туғилган чақалоқларга тиббий ёрдам сифатини яхшилаш.Ташкилий-амалийчоралар2019 — 2021 йиллар давомидаСоғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),Миллий палата(Р. Изамов)
35.Ўзбекистон Республикасининг барча туғруқ муассасаларида Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг «Оналар ўлимини махфий таҳлил қилиш» ва «Критик ҳолатларини таҳлил қилиш» тавсияларини татбиқ этиш ҳамда перинатал аудитни ўтказиш, ташкилотчилар, акушер-гинеколог ҳамда анестезиологларни ўқитиш.Ҳар бир она ўлими бўйича аудит ўтказиш, унинг натижаларига асосланиб оналар ўлимини камайтириш ҳамда тиббий ёрдам сифатини оширишни назарда тутган йиллик тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.Ташкилий-амалийчораларМунтазамСоғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),Миллий палата(Р. Изамов)
VI. Давлат-хусусий шерикликни ва тиббий туризмни ривожлантириш
36.Йирик давлат тиббиёт муассасаларида тиббий туризм хизматларини кўрсатиш бўйича, шу жумладан хориж давлатларидан келаётган фуқароларни ва уларнинг кузатувчиларини қабул қилиш ва даволаш бўйича махсус тузилмаларни ташкил қилиш.Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи лойиҳаси2019 йил15 февральСоғлиқни сақлашвазирлиги(А. Шадманов)
37.Қуйидагиларни назарда тутган Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш:соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикчиликнинг шакллари;давлат-хусусий шерикчилик тўғрисидаги битимлар (шартномалар)нинг турлари;давлат-хусусий шерикчилик ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида давлат тиббий муассасаларининг хизмат турларини тадбиркорлик субъектларига ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш.Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси2019 йил1 мартСоғлиқни сақлашвазирлиги(А. Шадманов),Молия вазирлиги(А. Хайдаров),Иқтисодиёт вазирлиги(Б. Ходжаев),Давлат рақобат қўмитаси(Н. Шарипов),манфаатдор вазирлик
ва идоралар
38.Профилактика, даволаш-диагностика, лаборатория ва сервис хизмат кўрсатишнинг айрим турларини тақдим этишда давлат-хусусий шерикчилик ва аутсорсингни татбиқ этиш юзасидан амалий �ора-тадбирларни жорий этиш.Давлат тиббий муассасаларининг қўшимча ва ёрдамчи функцияларини (таом тайёрлаш, кир ювиш, тозалаш, техник хизмат кўрсатиш, ахборот-комуникация таъминоти ва ҳ.к.з.) хусусий секторга ўтказиш.Ташкилий-амалийчоралар2019 — 2021 йиллар давомидаСоғлиқни сақлашвазирлиги(А. Шадманов),Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар 
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
39.JCI (Joint Comission International) ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотларда (TAS, ACHSI, CCHSA ва бошқалар) аккредитация учун давлат тиббиёт ташкилотлари рўйхатини белгилаш, шунингдек уни амалга ошириш учун ташкилий-амалий чора-тадбирлар мажмуини тасдиқлаш.Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи лойиҳаси2019 йил1 февральСоғлиқни сақлашвазирлиги(А. Шадманов),Ташқи ишлар вазирлиги(А. Комилов)
40.«Ўзбекистон Республикасида тиббий туризмни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида» ги Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 
қарори лойиҳаси
2019 йил1 апрельСоғлиқни сақлашвазирлиги(А. Шадманов),Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси(А. Аккулов),Давлат инвестиция қўмитаси(С. Бекенов)
41.Тиббий туризмни ривожлантириш соҳасида йирик халқаро тадбирларда Ўзбекистон тиббиёт муассасаларининг иштирокини таъминлаш.Ташкилий-амалийчоралар2019 — 2021 йиллар давомидаСоғлиқни сақлашвазирлиги(А. Шадманов),Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси(А. Аккулов).
42.Маҳаллий тиббиёт муассасалари салоҳиятини намойиш этиш ҳамда улар томонидан сайёҳлик хизматлари билан уйғунлашган ҳолда тиббий хизматлар кўрсатилишини очиб бериш мақсадида кенг доирада PR-компаниялар ўтказиш.Ташкилий-амалий 
чоралар
МунтазамСоғлиқни сақлашвазирлиги(А. Шадманов),Миллий палата(Р. Изамов)Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси(А. Аккулов),Ташқи ишлар вазирлиги(А. Комилов)
43.Махсус тиббий тур пакетлар ишлаб чиқариш, шу жумладан сайёҳлар келиши, даволаниши ва қайтиб кетиши вақтларида уларни кузатиш, шу жумладан:виза ва рўйхатга олиш ҳужжатларини олишда кўмаклашиш;кутиб олиш ва меҳмонхоналарда жойлаштириш;тиббиёт ва соғломлаштириш-санатор муассасаларида диагностика ва даволаш ишларини ташкил этиш;маданий-маърифий тадбирларда иштирок этиш;ўзи яшайдиган мамлакатга кириб келишга кўмаклашиш.Қўшма «йўл харитаси»ни тасдиқлаш ва намунавий туристик пакетларни ишлаб чиқиш2019 йил1 майСоғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси(А. Аккулов),Республика Ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари,Ички ишлар вазирлиги(П. Бобожонов),Ташқи ишлар вазирлиги(А. Комилов),Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар 
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
VII. Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш.
44.Қиммат дори воситалари билан даволашни талаб этадиган беморларнинг регистрларини шакллантириш.Ташкилий-амалийчоралар2019 йил1 мартСоғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),Фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги(А. Абдуллаев)
45.Дори ва фармакологик воситаларнинг клиник тадқиқотлар ўтказишнинг баҳолаш ягона ҳисоблаш усулини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.Қўшма буйруқлойиҳаси2019 йил1 майСоғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),Молия вазирлиги(А. Хайдаров).
46.Шифокор рецепти асосида бериладиган дори воситаларини ноқонуний сотилишини олдини олиш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш, шу жумладан:ушбу дори-воситаларини дорихонанинг пештахтаси ва бошқа кўринадиган жойларида сақланишини тақиқлаш;дори воситалари ва тиббий буюмлар чакана савдосини лицензиялаш ишчи органига дори воситалари ва тиббий буюмлар чакана савдоси тартибига риоя этилишини назорат қилиш функциясини юклатиш.Норматив-ҳуқуқий 
ҳужжат лойиҳаси
2019 йил1 апрельФармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги(А. Абдуллаев),Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент(Д. Рахимов),Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар 
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
47.Хитой Халқ Республикаси тажрибасини ўрганиш ҳамда Ўзбекистонда ХХРнинг қуйидаги тажрибасини жорий этиш мувофиқлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш:дори-воситалари, тиббий ускуналар ва тиббий буюмларни тўғридан-тўғри ишлаб чиқарувчилардан сотиб олиш тартибини белгилаш;давлат тиббиёт-профилактика муассасаларида давлат дорихоналарини очиш;шифокор рецептисиз дори-воситаларини сотиш учун жавобгарликни белгилаш.Таҳлилиймаълумот2019 йил1 мартСоғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),Миллий палата(Р. Изамов),Фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги(А. Абдуллаев),Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент(Д. Рахимов)
VIII. Тиббиёт ва фармацевтика мутахассисларини ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, тиббиёт фанларини ривожлантиришнинг самарали тизимини шакллантириш
48.Тиббий таълим тизими ва тиббиёт фанини ривожлантириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш, шу жумладан таълим муассасалари таркиби ва йўналишларини оптималлаштириш, «таълим-илм-амалиёт» интеграцияси ва узлуксизлигини жорий этиш, олий ва ўрта тиббиёт таълимнинг янги йўналишларини белгилаш, анатомик морг ва ўқув-биологик лабораторияларини ташкил этиш, етакчи хорижий олий ўқув юртлари халқаро факультетлари ва филиаллари очилишини назарда тутиш.Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорилойиҳаси2019 йил1 февральСоғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),Миллий палата(Р. Изамов),Молия вазирлиги(А. Хайдаров),Иқтисодиёт вазирлиги(Б. Ходжаев),Адлия вазирлиги(Р. Давлетов)
49.Таълим стандартлари ҳамда олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълимнинг ўқув дастурларини, шу жумладан кредит-модулли таълим тизимини жорий этиш ва уларда амалий компонентни ошириш орқали такомиллаштириш.Норматив-ҳуқуқий 
ҳужжат лойиҳаси
2019 йил1 мартСоғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги(И. Маджидов),ЛБМА (Д. Ли),Инновацион ривожланиш вазирлиги(И. Абдурахмонов),Миллий палата(Р. Изамов)
50.Хорижий тиббиёт таълим муассасалари билан кенг ҳамкорлик, уларнинг факультетлари ва филиалларининг очилиши ҳамда икки томонлама диплом берилиши тизимини жорий этиш.Хусусан:хорижий тиббиёт олий ўқув юртлари филиалларини очиш бўйича музокаралар олиб бориш, шу жумладан жойларга ташрифлар уюштириш;Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таҳлилий маълумотнома киритиш, унда амалга оширилган келишувлар бўйича аниқ таклифларни тақдим қилиш.Ташкилий-амалий чораларТаҳлилий маълумотнома2019 йил январь — март2019 йил1 апрельСоғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги(И. Маджидов),Ташқи ишлар вазирлиги(А. Комилов),ЛБМА (Д. Ли),Инновацион ривожланиш вазирлиги(И. Абдурахмонов),Миллий палата(Р. Изамов)
51.Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, унда қуйидагилар орқали таълимнинг узлуксизлигини таъминлаш:балли (жамғариб бориладиган) таълим тизими;муаммога йўналтирилган модулли ўқув дастурлари;масофавий таълим дастурлари;тиббий ва фармацевтика таълимини ташкил этиш бўйича узлуксиз интерактив портал.Норматив-ҳуқуқий 
ҳужжат лойиҳаси
2019 йил1 мартСоғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги(И. Маджидов),Инновацион ривожланиш вазирлиги(И. Абдурахмонов),Миллий палата(Р. Изамов),Фанлар академияси(Б. Юлдашев)
52.Тиббий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими самарадорлигини ошириш, тиббиёт соҳасини, илмий, таълим ҳамда тиббиёт муассасаларини халқаро стандартлар асосида, шу жумладан GCP (Good clinikal practice) стандарти асосида, сертификация (аккредитация) қилиш асосида ривожлантириш.Ташкилий-амалий чоралар2019 — 2021 йиллар давомидаСоғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги(И. Маджидов),Инновацион ривожланиш вазирлиги(И. Абдурахмонов),Фанлар академияси(Б. Юлдашев)
53.Халқаро талаблар асосида таълим, фан ва амалиётнинг интеграциялашувига қаратилган клиникалар, ўқув ва ўқув-ишлаб чиқариш базалари, ўқув-ишлаб чиқариш ва марказий илмий-тадқиқот лабораторияларини ривожлантириш орқали тиббий мутахассислар тайёрловининг сифатини ошириш;тиббиёт ва фармацевтика йўналиши таълим муассасаларининг клиникалари, ўқув ва ўқув-ишлаб чиқариш базалари тўғрисида Низом ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.Ташкилий-амалий 
чоралар
2019 — 2021 йиллар давомидаСоғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги(И. Маджидов),Инновацион ривожланиш вазирлиги(И. Абдурахмонов),Миллий палата(Р. Изамов),Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар 
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
54.Тошкент Давлат стоматология институти фаолиятини такомиллаштириш, шу жумладан «Даволаш иши» бакалавриат йўналишини очиш орқали.Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси2019 йил1 апрельСоғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги(И. Маджидов),Иқтисодиёт вазирлиги(Б. Ходжаев)
55.Тиббий ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда амалий кўникмаларини ривожлантириш мақсадида кўп функционал ўқув-методик маркази ва симуляция марказлар тармоғини яратиш, шу жумладан давлат-хусусий шериклиги шартларида хусусий инвесторларни жалб қилиш орқали шифокорларга тиббий тренажерлар ва манекенларда қўшимчалар ва виртуал олам муҳитида таълим олишлари учун имконият яратиб бериш.Ташкилий-амалий 
чоралар
2019 йил1 августСоғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),Миллий палата(Р. Изамов),Давлат инвестиция қўмитаси(С. Бекенов)
IX. Ахборот-коммуникация технологиялари ва «Электрон соғлиқни сақлаш»ни кенг татбиқ этиш
56.Ўзбекистон Республикасида ягона тиббий маълумотлар базаси, «электрон соғлиқни сақлаш» ҳамда интеграциялашган ахборот тизимлари комплексини яратиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини тайёрлаш ва уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш, бунда қуйидагиларни назарда тутиш:а) аҳоли учун:тиббий хизмат кўрсатиш ва тиббий муассасалар тўғрисида маълумотлар олиш;шифокорларнинг малакаси ва иш тажрибаси, қабул вақти, «электрон навбат» тўғрисида маълумот олиш, шу жумладан узоқ масофадан туриб навбат олиш;кўрсатилаётган хизматлар сифатини, шу жумладан тиббий персонал фаолиятини баҳолаш;мобил илова орқали тизимга кириш;б) соғлиқни сақлаш бошқармалари ва тиббиёт муассасалари учун:муассасанинг инновацион ижтимоий-йўналтирилган турига ўтказиш;соғлиқни сақлаш тизимида стандартлаштиришни жорий қилиш;электрон ҳужжат айланувини жорий қилиш орқали иш жараёнини мақбуллаштириш (тиббий карта ва касаллик тарихини тўлдириш, «электрон рецептлар» бериш);тиббий ходимлар, дори воситалари, тиббий асбоб-ускуналар ва тиббий буюмлар, сарфлов материалларни ҳисобга олиш ва мониторинг қилиш;давлатнинг кафолатланган бепул тиббий ёрдами дастурлари асосида молиявий ҳаракатларни амалга ошириш ва мониторинг қилиш, шунингдек, тиббиёт муассасаларининг келажакдаги харажатларини баҳолаш ҳамда келажакда бўлиши мумкин бўлган таваккалчиликни таҳлил қилиш;тиббий статистика, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларни юритиш, шунингдек, миллий соғлиқни сақлаш ҳисоб-китобларини қўллаб-қувватлаш;бошқа тиббиёт муассасаларининг ахборот тизимлари билан интеграциялашуви ва ахборот алмашинуви.Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси2019 йил1 майСоғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),Ахборот технологияларива коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги(Ш. Садиков),Инновацион ривожланиш вазирлиги(И. Абдурахмонов),Молия вазирлиги(А. Хайдаров),Иқтисодиёт вазирлиги(Б. Ходжаев)
57.Давлат тиббиёт муассасалари ва ташкилотларини кенг қамровли (томонлар келишувига мувофиқ тезлиги йиллик ўсиши камида 10-Мб/д инобатга олинган ҳолда) интернет тармоқларига уланишини таъминлаш;вилоят ва республика миқёсида — 2019 йил 1 мартга қадар;туман даражасида — 2019 йил якунига қадар;барча давлат тиббиёт муассасалари — 2021 йилнинг охиригача.Ташкилий чоралар комплекси2019 — 2021 йиллар давомидаАхборот технологияларива коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги(Ш. Садиков),Давлат инвестиция қўмитаси(С. Бекенов),Молия вазирлиги(А. Хайдаров),Соғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов)
58.Тиббиёт муассасалари ўртасида ахборот алмашинуви ҳамда масофавий тиббий ва таълим хизматларини кўрсатиш (консультация, консилиум, амалиётлар, маҳорат дарслари ва бошқалар) мақсадида телемедицинани ривожлантириш.Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати ҳамда ҳудудий тиббиёт бошқаруви органлари билан тезкор боғланиш мақсадида ягона видеоконференцалоқа тизимини яратиш.Ташкилий-амалийчоралар2019 йил давомидаСоғлиқни сақлаш вазирлиги(А. Шадманов),Ахборот технологияларива коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги(Ш. Садиков),Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар 
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Изоҳлар:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш соҳалари ва предметига қараб қайта кўриб чиқилиши ёки битта ҳужжат кўринишида тақдим этилиши мумкин.

норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тури тартибга солиш соҳаларига қараб ўзгартирилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сон Фармонига 
3-ИЛОВА

2019 йил 1 апрелдан бошлаб «ҳар бир даволанган ҳолат» учун клиник-харажат гуруҳлари бўйича ва киши бошига молиялаштириш тизими жорий этиладиган республиканинг айрим туманлари

рўйхати

Т/рҲудуднинг номиТуманнинг номи
1.Қорақалпоғистон РеспубликасиБеруний тумани
2.Андижон вилоятиОлтинкўл тумани
3.Бухоро вилоятиВобкент тумани
4.Жиззах вилоятиПахтакор тумани
5.Қашқадарё вилоятиКитоб тумани
6.Навоий вилоятиҚизилтепа тумани
7.Наманган вилоятиЯнгиқўрғон тумани
8.Самарқанд вилоятиИштихон тумани
9.Сурхондарё вилоятиЖарқўрғон тумани
10.Сирдарё вилоятиОқолтин тумани
11.Тошкент вилоятиҚибрай тумани
12.Фарғона вилоятиБешариқ туманиОлтиариқ туманиҚўштепа тумани
13.Хоразм вилоятиЯнгиариқ тумани
14.Тошкент шаҳриМиробод тумани

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сон Фармонига 
4-ИЛОВА

Соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича ишчи комиссия

таркиби

1.А.А. АбдухакимовЎзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ишчи комиссияси раиси
2.А.Қ. ШадмановЎзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, Ишчи комиссияси раисининг ўринбосари
3.С.И. ИсмоиловЎзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими
4.Б.Р. СаидбековЎзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими
5.Б.Қ. ЮсупалиевЎзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари
6.А.Я. ХайдаровЎзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари
7.М.М. МирзаевЎзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари
8.О.М. УмаровЎзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари
9.И.С. ХажиевЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмита раиси
10.Р.Р. ХакимовЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмита раиси
11.А.Э. БурхановЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати
12.Н.И. МухторовЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати
13.С.Х. БекеновЎзбекистон Республикаси Давлат инвестиция қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
14.Ю.Н. МансуровЎзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири ўринбосари
15.А.У. АккуловЎзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи
16.Р.Ш. ИзамовЎзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси
17.К.С. РизаевЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири
18.У.М. МадраҳимовЎзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг бошқарма бошлиғи
19.Т.А. ДаминовЎзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги, Тошкент тиббиёт академияси профессори
20.Б.Д. ДурмановТошкент врачлар малакасини ошириш институтининг бўлим бошлиғи
21.К.К. Мирзалиева«AKFA MEDLINE» МЧЖ директори (келишилган ҳолда)
22.Ф.А. РаҳимқуловЎзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Нодавлат ташкилотларнинг тиббий фаолиятини лицензиялаш бошқармаси бошлиғи, Ишчи комиссия котиби

Изоҳ: Ишчи комиссия аъзолари бошқа ишга ўтганда унинг таркибига мазкур лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли вазифаларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2018 й., 06/18/5590/2285-сон)
Ҳужжат тури:  Фармон 
Ҳужжат рақами:  ПФ-5590 
Қабул қилиниш санаси:  07.12.2018